RU

Последние новости

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   11 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  651 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас"

Кеча Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Европа лигаси 1-саралаш босқичида "Левски"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди.
Ўйин тугагач учрашувда ҳисобни очган ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев sports.kz сайтига интервью берди.

— Камолиддин, ғалаба билан табриклаймиз! Айтинчи бу қандай бўлди?
— Табрик учун раҳмат! Бу жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувни яхши бошладик ва иккита гол урдик. Кейин эса қарши ҳужумларда ўйнай бошладик. Кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Танаффусда бош мураббий Талгат Байсуфинов нима деди ?

— Ўйинни сусайтирмаслигимизни айтди, рақибга бўш ҳудудлар қолдирмаслигимизни тайинлади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимизни таъкидлади.

— Урган голингизни кимга бағишладингиз?

— Тўғриси голимни ўз онамга ва клубимизнинг барча мухлисларига бағишладим. Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас!

— "12-ўйинчи"нинг ёрдами сезилдими?

— Ҳа, бугун мухлисларимиз стадионда қойилақом муҳитни юзага келтиришди. Барча футболчилар уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турди. Уларга миннатдорчилик билдираман.

— Эндиги рақиб Босния ва Герцеговинанинг «Широки Бриег» клуби...

— Ҳа, менимча рақиб анойилардан эмас, аммо унгача бизни чемпионатда «Тараз»га қарши ўйинимиз бор. Айни пайтда барча ушбу ўйин ҳақида ўйламоқда.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика