RU

Последние новости

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  0 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  3 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Камолиддин Алимов "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг ғалабасига ишонмайди Новости

Камолиддин Алимов "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг ғалабасига ишонмайди

Бугун Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.


ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифа орқали бугунги ўйинлар хусусидаги қизиқарли маълумотлар ва фикрлар билан онлайн тарзда бохабар бўлиб борасиз.


Чемпионатимиз турдан-турга қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой кечмоқда.

Ўтган турда барча гранд жамоаларимиз мағлубият аламини татиб кўришганди.

Кеча Тошкентда ва Муборакда старт олган 6-тур Муборакда пешқадамларни ўзаро учраштирганди.

- Олий лига. "Қўқон-1912" Муборакда ғалабани қўлдан чиқарди

Тошкентда ўтган "Обод" - "Олмалиқ" баҳсида эса Кумиков жамоасининг қўли баланд келди.

- Олий лига. "Олмалиқ" кетма-кет иккинчи ўйинда ютди

- Олий лига. "Обод" - "Олмалиқ" 0:1 (фотогалерея)

Бу сафар тур сенсация кузатиладими?

Айнан мана шу савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтирмоқда.

- Олий лига. Бугун 6-турнинг бешта учрашув бўлиб ўтади

Турнинг марказий учрашуви сўзсиз ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Унда пешқадамлар орасида бораётган "темирйўлчилар" "аждарлар"ни меҳмон қилишади.

- “Локомотив” - “Насаф” учрашувига оид фактлар

Бекободда эса "Навбаҳор" маҳаллий "Металлург" билан учрашади. Илҳом Мўминжонов жамоасида жадвалда якка пешқадам бўлиб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун улардан фақатгина ғалаба талаб этилади. Буни Бекободда уддалаш эса бирмунча қийин юмуш. Чемпионат пешқадами бўлишни истайдиган жамоа учун эса айнан қийин бўлган масалаларни ечимини топиш ортиқча муаммо бўлмаслиги лозим. Кўрамиз.

Чемпионат стартида "Лестер"га қиёсланган, аммо парвози узоққа чўзилмаган "Динамо" ўз мухлислари қаршисида "Бухоро" билан принципиаль аҳамиятга эга ўйинни ўтказади. Кетма-кет иккита муваффақиятсизликдан кейин самарқандликлар ғалаба қозонишга уриниб кўришади. Улуғбек Бақоев жамоаси эса яна ўз мухлисларини хурсанд қилишга уриниб кўришади.

Навоийда эса ўтган ҳафта Тошкентда "қалдирғочлар"нинг қанотини қайирган "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан тўқнаш келади. Ҳамиджон Актамов ҳамда Даврон Файзиев қарама-қаршилигида ким ғолиб бўлади?

Мураббий ўзгарганидан кейин Ғузорда "Локомотив"ни адабини берган "Шўртан"нинг йўлидан бу сафар "шерлар" чиқиб қолишди. "Шўртан" "Пахтакор"га нечта гол тайёрлаб қўйган? Ёки "Пахтакор" ўтган йилги мағлубиятдан кейин тегишли хулосаларни чиқардими? Бу саволларга бироздан сўнг жавоб оламиз. Ғузорда бугун иккита ўз мураббийларини истеъфога чиқарган жамоалар учрашувига гувоҳ бўламиз.

Олий лига, 6-тур.

14 апрель

"Обод" - "Олмалиқ" 0:1

"Машъал" - "Қўқон-1912" 1:1

15 апрель

"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0

"Шўртан" - "Пахтакор" 3:0

"Динамо" - "Бухоро" 3:1

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" 1:1

"Локомотив" - "Насаф" 2:1




Журналист Жасур Аслановнинг тахминича, бугун Бекободда "Металлург" жамоаси "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Ғузорда эса жанговор дуранг қайд этилиши эҳтимоли катта эканлигини айтиб ўтди. Самарқандда ҳам жамоалар муроса кўчасини танлашлари мумкинлигини тахмин қилмоқда. ТТЗда эса "Насаф"нинг имкониятлари паст баҳоламоқда. Бу баҳсда "темирйўлчилар" биргина гол эвазига ғалабани қўлга киритишлари мумкинлигини билдирди. Аслановнинг қайд этишича, бунга Элдорбек Суюновнинг захирада қолиб кетаётгани ва мураббий Қувватовни асосийга қўйиб хатога йўл қўймоқда. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувида эса мезбонлар ишочнли ғалабани қўлга киритишларига шубҳа қилмаслигини билдирди.

- Учрашувлар бошлангунига қадар кечаги "Машъал" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувининг фотогалереясини томоша қилинг.

Журналист Нарзулла Сайдуллаев ҳам бугунги тур ўйинлари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- "Металлург" ўз уйида доим кучли ўйнайди. Лекин "Навбаҳор" бу мавсумни ажойиб тарзда бошлай олди. Шиддатли кечадиган ўйинда кўп гол бўлса керак. Якунда дуранг қайд этилса керак. "Динамо" ва "Бухоро" ўртасидаги учрашувда эса битта гол барчасини ҳал қилса керак. Тахминимча, бу голни меҳмонлар уришади.
"Шўртан" ўтган турда ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этганди. Бугун ҳам ғузорликлар ўз уйида "Пахтакор"ни ҳам таслим қилиши мумкин. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида мезбонларнинг имконияти юқорироқдек. Аммо Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам мавсумни яхши ўтказишмоқда. Баҳсда дуранг қайд этилса керак. Қизиғи Тошкентда бу жамоаларнинг натижалари мутлақо тенг: 4тадан ғалаба ва 4та дуранг.
"Қизилқум" Навоийда "Сўғдиёна"ни мағлуб этса керак. Агар Жиззах клуби ғолиб бўлса бу тур сенсацияси бўлади.

Журналист Шаҳбоз Беғамов ушбу турда сенсация қайд этилишига шубҳа қилмоқда.

- Чемпионатимиз кутилмаган натижалар билан бошланди. Бу эса олий лигага бўлган қизиқишни бироз бўлсада қайтаргани кишини қувонтиради. Лекин мавсум энди старт олди ва кўплаб жамоаларнинг нималарга қодир эканлигига кейинги ўйинлар ойдинлик киритиб беради. Ўтган турда кўплаб сенсациялар қайд этилгани яхши бўлди. Аммо бу сафар энди тур сенсацияларга бой бўлмаса керак. Агарда айни пайтдаги "Пахтакор" сафарда "Шўртан"ни таслим эта олса, унда буни сенсация, деган бўлардим. Жамоаларнинг ҳозирги мавқеи ва ўйинларидан келиб чиқиб, бу баҳсда майдон эгаларининг имкониятларини юқори баҳолаш мумкин. Ўз уйида юлдузли таркиби бор "Локомотив"ни доғда қолдирган "Шўртан" учун "Пахтакор" унча қўрқинчли эмас. Турнинг марказий баҳсида эса ҳақиқий томошабоп ва сифатли футбол кўришга ишонгим келяпти. "Локомотив" - "Насаф" жамоаларининг ўтган йилги ўйинида бўлгани каби шиддаткор баҳсни кутишга ҳақлимиз. Жамоалар ўтган турда ўз рақибларидан "тарсаки"ни қабул қилиб олишди. Бу сафар эса ҳар иккала жамоага ғалаба зарур. Агарда бугун "Насаф" имкониятни бой берадиган бўлса, унда "аждарлар" турнир жадвалидаги ўз мавқеиларини бирмунча пасайтириб юборишади. Бу эса уларни бу йили ҳам яна бронзага кўз тикишлари мумкинлигини ойдинлаштириб қўйиши мумкин.
"Локомотив" ютқазгудек бўлса, унда бу жамоада инқироз бошланганидан дарак бериши мумкин.
"Локомотив" учун кетма-кет учта ўйинни ғалабасиз ўтказиш, бу энди тасодиф бўлмайди.
Драган Черандек "аждари" бор жамоадан "Локомотив" эҳтиёт бўлиши лозим! "Насаф" эса Бикмаевни жарима майдончаси ичида бўш қўймаса ҳамда Машариповни зарарсизлантира олса, ҳаммаси жойида бўлади.
Қолган барча ўйинларда мезбонларнинг имконияти юқори. Умуман бу турда "Олмалиқ"дан ташқари қолган ҳеч бир меҳмон жамоа ғалаба қозона олмаса керак.

Журналист Камолиддин Алимовнинг фикрича, ушбу турда Ғузор ва Фарғонада мезбонлар "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор"га ютқазишмайди.  Тур сенсациясини "Нефтчи" ва "Шўртан" қайд этишга қодир, дея қўшимча қилди Алимов.

Олий лига. 6-тур. LIVE Ҳисоб

"Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви бошланди. Жамоалар таркиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Турнинг охирги ўйини эртага, Фарғонада, "Нефтчи" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув билан якунланади.

ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика