RU

Последние новости

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди" Новости

Камол Жўнашев: "УзДонгЖу"га қарши ўйин менга ёқди"

Биринчи лиганинг 8-туридан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Истиқлол" (1:2) ўйинида меҳмонлар ғалаба қозонишди.
Учрашув якунлангач "Истиқлол" бош мураббийи Камол Жўнашев билан суҳбатлашдик.

- Бугунги баҳс менга ёқди. Ўйинда шогирдларим берилган кўрсатмаларни 70 фоизини бажаришга муваффақ бўлишди. Бир томондан бугун озгина омад ҳам биз томонда бўлди деб ўйлайман, - деб гап бошлади Жўнашев.

- 3 кундан кейин яна бир жиддий учрашувимиз бор. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу баҳсга шогирдларимни муносиб тайёрлашга ҳаракат қиламан.

- “УзДонгЖу” жамоаси менга жуда ёқди. Биринчи лигада янгилардан бўлишига қарамай бизга етарлича қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Жамоада бир қанча тажрибали ўйинчилар борлигини гувоҳи бўлдим.

- Бизда шундай вазиятлар бўлдики, жамоамизнинг бир неча етакчи ўйинчилари жароҳат олишганда жамоа мағлубиятга учрамоқда. Масалан, аввалги ўз уйимизда ўтказилган 2 учрашувда мағлубиятга учрадик. Ўтган турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда йигитларим яхши ҳаракат қилишганди. Жамоам бугун яхши кайфиятда тўп сурди. "УзДонгЖу"га қарши баҳсдаги ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика