Камол Жўнашев: "Пахтакор-2"га қарши ўйин қийин кечди"
30 мар 2014 19:55
Новости
Камол Жўнашев: "Пахтакор-2"га қарши ўйин қийин кечди"
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор-2" - "Истиқлол" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози сайтимизга интервью берди.
"Бугун қийин ўйин бўлди. Футболчиларим ҳали мавсумга жисмонан тўла тайёр эмас", - деб гап бошлади Камол Жўнашев.
"Биринчи лиганинг дастлабки турларидан сўнг яхши спорт формасига кирамиз. Бугунги баҳсда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Улар ҳали жамоага киришиб кетишлари керак".
"Учрашув қаттиқ шамол остида кечди. Бу ҳолат албатта баҳсга бироз таъсир қилди. Майдон ҳам талаб даражасида эмас эди. Комбинацион ўйин намойиш эта олмадик. Танаффусда мен йигитларга бугун фақат натижа учун ўйнаш кераклигини айтдим. Шукурки учта тўп киритиб кейинги босқичга чиқдик", - дейди Жўнашев.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" кейинги босқичда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўйнайди.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди.

Комментарии