RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Камо Газаров: "Бухоро" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин шиддатли ўтади" Новости

Камо Газаров: "Бухоро" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин шиддатли ўтади"

"Бухоро" ёшлар жамоаси устози Камо Газаров "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Ёшлар лигасида турнир жадвалидаги пешқадамга қарши баҳс олиб бордик. Йигитларимиз яқиндагина Бекободда яна бир кучли рақиб билан ўйнаб келишди. Футболчиларимиз дам олишлари учун жуда оз вақт бўлди, шу сабабли бугун уларда чарчоқ аломатлари сезилиб турди.

Бугунги учрашувда асосий марказий ҳимоячимиз дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмади, шу сабабли тезкор гол ўтказиб юбордик ва дастлабки бўлимни 0:2 ҳисобида якунладик. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига келиб олишди ва характер намойиш эта олишди. Кетма-кет иккита тўп киритиб ҳисобни тенглаштириб олгандан кейин яна голли вазиятларни вужудга келтирдик, афсус ғалаба қозонишимиз учун озгина вақт етмади. Футболчиларимизга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман.

Эртага асосий таркиб футболчилари ўртасида кечадиган баҳсда бундан-да шиддатли футбол гувоҳига айланамиз. Ушбу учрашувда "Бухоро"га ғалаба рақибларга нисбатдан зарурроқ. Эртанги ғалаба бухороликларни совринли ўринлар учун курашиш имкониятини беради. Футболчиларимиз ўйин қиймати нечоғлик баланд эканлигини тушуниб туришибди, барча ўйинга шай ҳолатда. Насиб қилса эртага "Бухоро" ғалаба қозона олади", - дейди Камо Газаров.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика