RU

Последние новости

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Камбағалликдан «олтин тўп»га Новости

Камбағалликдан «олтин тўп»га

Теги :  Жорж Веа
Жорий куз буюк футболчиларнинг юбилейларига бой бўляпти.

Сентябрь ойида Францеско Тотти, Роналдо, Андрей Шевченко ва Михаэль Баллак 40 ёшга тўлишди. Октябрь ойининг биринчи санаси эса Африка футболи фахри Жорж Веа 50 йиллик юбилейини нишонлади. Шу муносабат билан «Олтин тўп»ни қўлга олиш орқали ўз мамлакати - Либерияни кенг даражада танитган яқин ўтмиш юлдузининг ҳаёт йўлига назар соламиз.

1966 йил 1 октябрь

Англия миллий жамоаси ўз тарихидаги асосий ва ягона халқаро ғалабани тантана қилган йили жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатларидан бирида унинг бўлажак фахри туғилади. Жорж тақдирига ўз замонасининг буюк ҳужумчиларидан бири бўлиш ва «Олтин тўп» лауреа­тига айланиш битилганди. Лекин Либерия пойтахти - Монровия шаҳрида туғилган Жорж Таулон Манне Оппонг Аусман Веани гўзал дунё қучоқ очиб кутиб олган, дейиш қийин.

Болалик

Кўп эътироф этиладиган Жанубий америкалик футболчилар қашшоқликни енгиб ўтишган. Бироқ Ривалдо, Артуро Видаль, Луис Суарес каби камбағалликдан футбол қаҳрамонлари даражасига кўтарилган мега-юлдузлар ҳам Веа олдида шаҳзодадек кун кечирган кўринишади. Эътибор беринг, Жоржнинг оиласида 15 (!) нафар фарзанд бор эди. Боз устига, қашшоққина Либерияда. Хуллас, «Олтин тўп»нинг бўлажак соҳиби болаликда фақат битта нарсани ўйлаган - оч қолмасликни.

13 ёш

Футбол оғир ҳаётнинг камдан-кам овунчоқларидан бири саналарди. Бироқ Жорж доим ҳам ўзи хоҳлаганчалик тўп ортидан югуролмасди. Ахир қорнинг оч бўлса, юрагингга футбол сиғармиди? Жорж улғайган сари кўчада пул учун ўйнай бошлайди. Бундай учрашувларда ғолиб чиққанлар арзимас соврин жамғармасини қўлга киритиб, ўз оилаларига оз-моз озиқ-овқат сотиб олиш имкониятига эга бўлишарди. Веани ўз таркибига олган жамоа мудом ғалаба қозонарди, йигитчанинг ўзи эса футбол иқтидори ёрдамида камбағалликдан қутулиши мумкинлигини тушуниб боради.

15 ёш

Жорж ниҳоят, Либерия учинчи дивизиони ўлчамлари бўйича олганда, ҳақиқий ва нисбатан шаклланган жамоа - «Янг Сюрвайверс Кларатаун»га таклиф қилинади. Young Survivors маъноси: «Омон қолган ёшлар». Айнан ёш Веанинг мисли кўрилмаган маҳсулдорлиги эвазига «Янг Сюрвайверс» тезда иккинчи дивизионга чиқади, бироқ унга элитага кўтарилиш насиб этмайди, барибир. Чунки жамоа асосий юлдузини ўз таркибида узоқ вақт ушлаб туролмайди.

17 ёш

Жорж пойтахтни тарк этиб, олий дивизионда ўйнайдиган кончилар жамоаси - «Бонгрейнж Компани» сафига қўшилади. Бироқ бу клубга сафари узоққа чўзилмайди.

18 ёш

Монровияга қайтган Веа мураккаб танловга дуч келади: мамлакатнинг энг кучли икки клуби - «Майти Баролл» ва «Инвинсибл Элевен»дан таклиф олганди. Жорж улардан биринчисини танлайди. «Майти»  «Енгилмас 11талик», дея таърифланадиган «Элевен»дан фарқли ўлароқ, Либериянинг туб аҳолиси жамоаси ҳисобланарди. Ёш ҳужумчи дебют мавсумидаёқ «Майти Баролл»нинг чемпион бўлиш баробарида мамлакат кубогини ютишига катта ҳисса қўшади.

19 ёш

«Майти» билан йирик ғалабалар нашидасини сурган Веа кейинги йили «Инвинсибл Элевен»га кўчиб ўтади. Тушунарлики, унга кўпроқ пул таклиф қилишганди. Муҳими, Жорж бу клубда ҳам маҳсулдорликни ўрнига қўяди, яъни голлари сони ўйинлари миқдоридан ортиб кетади. Якунда «Эвелен» чемпионлик рутбасини азалий рақибидан тортиб олади.

20 ёш

Веа учун фаолиятининг бошланиш қисмида пул катта аҳамият касб этган. Тўғри, биринчидан, гап катта сумма ҳақида кетмаяпти, иккинчидан, ночорликда яшаган йигитнинг тўлиқ таъминотга эга бўлиш хоҳишини тушуниш ҳам мумкин. Айтиш жоиз, Жорж шу хоҳиши сабаб, ҳаттоки, йирик можаро марказига тушади. Гап шундаки, аввалига Камеруннинг «Тоннер» жамоаси билан шартнома тузган ҳужумчи бир неча кун ўтиб, Кот-д~Ивуар пойтахти - Абиджан шаҳрига «қуён» бўлади. Чунки «Африка Спортс» клуби президенти унинг бошидан олтин сочишни ваъда қилганди. Лекин «Тоннер» ҳам бўш келмайди: имзоланган ҳужжатлар ёрдамида «қочоқ» футболчини ортга қайтишга мажбур қилади. Натижада Веа Камерунда ҳам етарлича голлар уриб, чемпионлик унвонлари сонини кўпайтиради.

21 ёш

Европада либериялик супериқтидорли ҳужумчи ҳақида тезда хабар топишади - Клод Ле Руа туфайли. Зеро, бу мураббий ўша вақт Камерун термасини бошқарарди. Хуллас, Ле Руа миллий чемпионат баҳсларини кузатиш асносида Веага эътибор қаратади ва ҳужумчини Арсен Венгерга тавсия этади. У ўшанда «Монако»да ишларди. Хуллас, монегасклар қандайдир 200 минг тўлаб, Жорж билан 3 йиллик шартнома тузишади.

22-25 ёш

Венгер ёш африкаликдан самара чиқариш йўлида анча тер тўкади. Чунончи, у ўта иқтидорли, тезкор ва эгилувчан бўлсада, тактика масаласида ҳеч нарсани тушунмасди. Дейлик, ҳимоявий ҳаракатларни бошқалар мажбурияти, деб билар ва тўпни эгаллагач, майдонда гўёки, ёлғиз ўзи бордек бировга «пас» бермасди. Либериялик уқувсиз йигитча бошқа клубга ўтиб, бош­қа мураббий қўлига тушганида, фао­лияти, умуман, ҳаёти қандай ривожланарди - бир нарса дейиш қийин. Энг асосийси, Веа «Монако» ва Венгер олдидаги қарз­ларини голлар билан узади. У шунингдек, қимматли сабоқларни Франция кубогини қўлга киритиш орқали оқлайди.

26 ёш

«Монако» орадан 3 йил ўтиб, африкалик «жавоҳир»ни «ПСЖ»га сотиб, бинойидек фойда олади. Жорж эса пойтахт клубида дарҳол ўзини кўрсатиб, яна Франция кубоги соҳибига айланади. У жамоанинг яна бир янги футболчиси - Давид Жинола билан ажо­йиб ҳужум тандемини ташкил қилганди.

27 ёш

«ПСЖ»даги иккинчи мавсум Веа учун унча самарали бўлмайди. Лекин жамоа якунда Лига 1 олтин медалини қўлга киритиб, «кўҳна қитъа»нинг асосий турнири - ЧЛга йўл очади.

28 ёш

Жорж шу тариқа ички аренадаги маҳсулдорлик билан чекланиб қолмай, халқаро турнирда энг машҳур рақиблар дарвозасига ҳам гол ура бошлайди. «ПСЖ» ўша мавсум ўз квартетида 100 фоизли натижа қайд этиб, «Бавария», «Спартак» (Москва) ва «Динамо» (Киев) клубларини ортда қолдиради. Веа эса 6та ўйиндан 5тасида гол уришни эплайди. Африкалик футболчи чорак финалда «Барселона»ни ҳам ранжитади, бироқ «ПСЖ» ҳал қилувчи ўйин йўлида «Милан»га бас келолмайди.

29 ёш

«Милан» 1995 йилнинг ёзида Жоржни ўз таркибига қўшиб олади ва бутун футбол олами ақл бовар қилмас ҳужумчи ўйинларидан ёқа ушлайди. France Football наш­ри эса гўёки, айнан Веа туфайли «Олтин тўп» танловига ўзгартиришлар киритади. Янги қоидага кўра, нуфузли совринга фақат европаликлар эмас, балки «кўҳна қитъа»да тўп сурувчи бошқа материк вакиллари ҳам даъвогарлик қила бошлайдилар. Эътиборлиси, 1995 йилиёқ «Олтин тўп» Веа мулкига айланади. У шу билан нуфузли индивидуал соврин тарихида жаҳон чемпионатида ўйнамай туриб, лауреат бўлган иккинчи футболчига айланади (Жорж Бестдан ке­йин). Шунинг­дек, Веа икки қитъа - Европа ва Африкада тенгданига энг яхши мақомини олган биринчи футболчидир.

28-32 ёш

Ўтган асрнинг 90-йиллари «А» серияси еврофутболда энг кучли лига саналарди. Шундай экан, Веанинг Франциядаги фаолиятдан сўнг ўта тартибли ҳимоячилар билан «дуэл»ларда устунлик қилиш учун захира кучларидан фойдаланишига тўғри келади. Умуман олганда, ҳужумчи ўз зиммасига юклатилган миссияни шараф билан уддалайди ва «Милан»­нинг муҳим бўғинига айланади. Дейлик, «россонерлар» африкалик голеадор ёрдамида 2та скудетто ютишади. Жорж фаолияти давомидаги энг машҳур голини айнан «Милан» либосида нишонлайди. Ўшанда у тўпни ўз жамоаси жарима майдони ичида қабул қилган ва олға бориб, рақиб дарвозасини нишонга олганди.

33 ёш

Йиллар ўтиши билан Веанинг мавсумдаги голлари сони камайиб боради - ёш ўз сўзини айта бошлаган, аммо рақобат ўша-ўша эди. 2000 йилнинг қишида Жорж ярим йиллик ижара асосида «Челси» сафига қўшилади ва 15та ўйинда 5та гол уради.

34 ёш

Буюк ҳужумчининг фаолияти шубҳасиз, уфққа яқинлашаётганди. У 34 ёшида «Милан» билан хайрлашиб, озод агент мақомида «Манчестер Сити» билан шартнома тузади. Айтиш жоиз, африкалик футбол даҳоси Италиядан кетар чоғи ёш Андрей Шевченкода ўзига хос илҳом уйғотади. Яъни украин йигитини Италияда кўп гол уриши ва ўзи каби «Олтин тўп»га эга чиқишини башорат қилади. Жорж бу борада ҳам адашмаганди. Тўғри, ўзининг Англиядаги ишлари унча юришмайди. Натижада мавсумнинг иккинчи қисмида Францияга қайтиб, «Марсель» учун бир нечта муҳим гол уради ва еврофутбол билан муносиб хайрлашади.

35-36 ёш

Жорж нафақага чиқиш олдидан БААга йўл олади. Чунончи маҳаллий «Ал-Жазира» клуби фахрий ҳужумчига ўта манфаатли шартнома таклиф қилганди.

39 ёш

Веа бутсаларини михга илгани ҳамоно ўзини сиёсатга урди. Хусусан, 2005 йили Либерия президенти лавозимига даъвогарлик қилди. Айтиш жоиз, у мамлакатнинг биринчи рақамли фуқароси бўлишга ҳам анча яқин келди. Аниқроқ гапирсак, собиқ футболчи сайловларнинг биринчи раундида 28 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. Бироқ иккинчи босқичда Африка тарихидаги биринчи аёл президентга айланган Элен Жонсон-Серлифга ютқазиб қўйди.

43 ёш

Жорж фаол хайрия фаолиятини бошлади. Унинг мақсади жонажон юрти - Либерияда умумий турмуш тарзини имкон қадар кўтариш. Чунончи, Веа нафақат қойилмақом футбол фаолияти, балки улкан қалб эгаси бўлгани билан мамлакатда миллий қаҳрамон даражасига чиққан.

45 ёш

Веанинг яқин 20 йилда мамлакат президенти лавозимини эгаллаб, асл мақсадига етишиши эҳтимоли катта, барибир. Ҳарқалай, у уринишларни тўхтатмаяпти. Дейлик, 2011 йили вице-президент лавозимига ўз номзодини сурди, аммо яна муваффақиятсизликка учради. Лекин кейинчалик 78 фоиз овоз билан сенат аъзолигига сайланди.

48 ёш

Жорж Веа мунтазам равишда турли ижтимоий ва гуманитар лойиҳаларда иштирок этади. Мисол учун, бундан 2 йил муқаддам бутун Африка номидан махсус қўшиқнинг яратилишида бевосита қатнашди. Унда жаҳон аҳлидан эбола вирусини йўқотиш учун ёрдам сўралган.

50 ёш

Эҳтимолки, Жорж ёшлигида ҳам футбол, ҳам ҳаётда бундай чўққиларни забт эта олишини тасаввур қилмагандир. Унда ғурурланиш учун асослар етарли. Мисол учун, ўғли Тимоти 2 йилча олдин «Челси» кўригидан муваффақиятли ўтди. Тўғри, якунда у отаси ўйнаган клуб сафидан жой олди. Хуллас, Тимоти баҳорда «ПСЖ» билан шартнома тузди ва ҳозирда ёшлар жамоасида кўп гол урмоқда. Ҳаттоки, ўйин­лардан бирида рақиб дарвозасини 5 марта иш­ғол қилди. Яқинда эса ёшлар ўртасидаги ЧЛда «Лудогорец» киперини 3 марта ранжитди - «хет-трик». Кўринишидан АҚШда ул­ғайган йигитча жарангдор фамилия босимини мутлақо ҳис қилмаяпти, шекилли. Ҳа, 90-йилларда урф бўлган «Веа, Веааааа, Веаааааааа!» ҳайқириғи тез орада яна қулоқларни қоматга келтирса, ажабмас.

 И.РАҲИМОВ тайёрлади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика