RU

"Кальяри" билан ўйинда 3 очко ололмаган "Милан" ҳақида 3 та факт Новости

"Кальяри" билан ўйинда 3 очко ололмаган "Милан" ҳақида 3 та факт

Стефано Пиоли бошчилигидаги "Милан" Италия А Серияси 37-турида "Кальяри" билан дурангга рози бўлди.

Мазкур учрашувга алоқадор қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1. "Милан" А Сериянинг қаторасига 4 ўйинида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Бунақаси сўнгги бор 2018 йилнинг март ойида содир бўлган эди.

2. Узоқ муддатдан кейин "Милан" иштирокидаги ўйинда гол урилмади. Бунақаси сўнгги бор 2020 йилнинг 6 январида содир бўлган эди. Ўшанда "россонерилар" "Сассуоло" билан ўйинда нурсиз дуранг қайд этишган.

3. "Милан" биринчи бўлим 0:0 ҳисоби билан якунланган сўнгги 6 ўйинда ғалаба қозона олмади: 3 тадан дуранг ва мағлубият.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика