Кальдерон: "Реал" етакчилари Моуриньюнинг қайтишини хоҳлашмади"
		
		12 мар 2019 10:29
        Новости	
	 
				 
				Кальдерон: "Реал" етакчилари Моуриньюнинг қайтишини хоҳлашмади"
"Реал" собиқ президенти Рамон Кальдерон Жозе Моуринью нега "Қироллик клуби"га қайтмаганини тушунтириб берди.
			"Реал" етакчилари Моуриньюнинг клубга қайтишини исташмади. У жамоани тарк этганида, "Реал"ни муаммолар гирдобида ташлаб кетган. Қайтганида яна бир муаммо қўшиларди.
Моуриньюнинг қайтиши "Реал" учун орқага ташланган қадар бўларди, чунки у жамоани бошқарганда келишмовчиликлар кўп бўлган.
Моуринью кўплаб совринлар ютган яхши мураббий, аммо у "Реал" етакчиларига ёқмасди. Қарор қабул қилишда бу нарсалар ҳисобга олинган.
Зиданни қайтишига келадиган бўлсак, футболчилар уни яхши кўришган. Шу билан бирга у мухлисларнинг кумири. Зидан "Реал"да ўйнаган, кейин эса жамоа билан мураббий сифатида 3 марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланди" - дейди Кальдерон.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии