RU

Последние новости

08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  1 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  34 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2

Кака "Реал" мухлисларига нома йўллади Новости

Кака "Реал" мухлисларига нома йўллади

"Милан"га яқиндагина қайтган Кака очиқ мактуб орқали "Реал" мухлислари билан хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футбол юлдузи трансфер мавсумининг сўнгги кунида "Реал"ни тарк этиб, ўзи юлдуз даражасига кўтарилгани "Милан" клубига келиб қўшилди.

"Ҳурматли "Реал" мухлислари! Тўрт мавсум давомида мен "Реал" шарафини ҳимоя қилиш учун меҳнат қилдим. Бу йиллар давомида мен учта совринни ютишга эришдим. Ушбу клубга алоқадор бўлган ва бўлмаган инсонлар томонидан менга нисбатан берилган мехрни доим ҳис қилиб юрдим ва бундан завқ олдим".  

"Милан"га қайтиш, бу - ҳаётимнинг янги саҳифаси. Бироқ мен доимо қалбимда Испаниядаги ўша шонли онларни сақлаб юраман. Ишонинг, мен жамоа учун қўлимдан келган барча ишни қилдим". 

"Мен учун "Реал"дек буюк клубнинг бир қисми бўлганим катта шараф. У ердаги вақтим, ҳаётимнинг энг яхши даврларидан биридир. Ҳаттоки, баъзан жуда қийин вазиятларга дуч келган бўлсам ҳам".

"Барчаси учун "Реал Мадрид" мухлисларига, жамоадошларимга, мураббийларга ва клубнинг барча ҳодимларига ҳамда Флорентино Пересга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман". 

"Ҳаммага катта рахмат ва Hala Madrid!", деб ёзади Кака.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика