RU

Последние новости

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

“К” лига ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

“К” лига ҳақида нималарни билишимиз керак?

Жанубий Корея билан учрашув арафасида нафақат терма жамоа, балки мамлакат футболи, хусусан, миллий чемпионат ҳақида ўқувчиларимизга қизиқарли маълумотларни тақдим этишга қарор қилдик.

“К” лига қитъамизда энг кучли чемпионатлардан бири сифатида эътироф этилади. Унинг ташкил этилиши, ўтказилиш формати ва бошқа жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтамиз.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ "К" ЛИГАСИ
Ташкил этилган йили:
1983
Иштирокчи жамоалар сони: 12
Формати: одатий уч давра, сўнг юқори ва қуйи 6талик бир даврали тизимда ўйнайди
Амалдаги чемпион: "Сеул" (2009).


Жанубий Кореяда мавсум 12 жамоа иштирокида уч даврада ва ундан кейинги қўшимча ўйинлардан иборат. 33-турдан сўнг юқори 6талик бир-бирларига қарши бир мартадан, қуйи 6талик ҳам шундай тартибда ўйнайди. Шу тариқа жамоалар 38тадан учрашувда майдонга тушишади. Жорий мавсум бир неча кунлар олдин якунланди. Охирги турда дастлабки икки поғонада бораётган “Чонбук Моторс” ва “Сеул” тўқнаш келиб, унда сеулликлар 1:0 ҳисобида зафар қучиб, олтин медалларга эга чиқишди.

“К” лига 1983 йилда ташкил қилинган. Бу борада корейслар Осиёда биринчилардан бўлиб, профессионаллик сари қадам ташлаган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўша пайтда чемпионат "Суперлига" деб юритилган ва дастлабки биринчиликда атиги 5 жамоа қатнашган. "Халлелужах", "Юконг Коккири", ПОСКО "Долфинс", "ДЭУ Рояльс" ҳамда "Кукмин Банк" клублари унда иштирок этган. Биринчи кўринишдаги мусобақалар 1998 йилгача ўтказилган. Шундан кейин лига иштирокчилари олдига қўйилган талаблар анча кучайтирилган. Натижада “К” лигага асос солинган. Иштирокчилар сони 5тадан 15тага етказилган. Қатнашчилар сони турли муддатда ўзгариб туради.

Мамлакат миқёсида яна тўртта дивизион мавжуд бўлиб, улардан биринчиси "К лига Челлейнж” деб юритилади. Унда ярим профессионал ва ҳаваскор клублар иштирок этишади. Лигада 12 жамоа қатнашиб келмоқда. Савия жиҳатидан учинчи лига саналган "Корея миллий лигаси"да 9 клуб иштирок этади. “К3 лига”нинг юқори гуруҳида 12, қуйи гуруҳида 9 клуб қатнашади. Дастлабки икки лига орасида туши ва чиқиш мавжуд бўлиб, учинчи лига ёпиқ ҳисобланади.

“К” лига мавсуми одатда март-апрель ойларида бошланади. Ҳар йилнинг ноябрь ойида эса баҳслар якунига етади. Анъанага кўра, турнир формати ўзгариб туради. Мисол учун, қайсидир йили ғолиб оддий мавсум якунига кўра аниқланса, бошқа мавсумларда чемпионат якунида "плей-офф"га мурожаат қилинади. Охирги мавсумда эса деярли одатий форматга мурожаат қилинди. Фақат мавсум кунида Шотландиядаги каби ҳолат амалда бўлди.

“К” лиганинг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳар бир жамоа ўзи шарафини ҳимоя қиладиган шаҳар номи билан юритилади. Ундан кейин эса клуб ҳомийси ва унга хўжайинлик қилувчи компания номи қайд этилади.

Ушбу чемпионат Осиёда чемпионлик учун кураш энг шиддатли кечадиган, савияси юқори лигалардан бири сифатида эътироф этилади. Жанубий Корея футбол ассоциацияси қай тариқа "К" лигани шу даражага етказа олди? Албатта, барчасининг остида қилинган жиддий меҳнат ётибди. Ҳеч қачон жамоалар бажариши шарт бўлган талаблар бирор клуб учун истисно қилинмаган. Яъни, тартиб-интизомнинг кучли эканлиги корейсларнинг ривожланишига сабаб бўлди. Буни футболчиларда ҳам кўришимиз мумкин. Улар майдонга чиққанда нима қилиб бўлса-да, мураббий томонидан берилган кўрсатмани бажаришга ҳаракат қилишади. Бу уларнинг кейинчалик Европа клубларига осон мослашиб кетишига ҳисса қўшади.


Айни пайтда "К" лигада мухлисларнинг ўртача ташрифи 7873 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги пайтларда Кореяда бу борада пасайиш кузатиляпти. Ваҳоланки, 2002 йилги жаҳон чемпионатининг бу давлатда ўтказилиши футбол оммавийлигини янада оширган ва стадионлар инфратузилмаси яхшилиниши натижасида шароитдар яратилиши борасида Жанубий Корея бемалол Европанинг етакчи мамлакатлари билан тенглаша олади. Эҳтимол, юқори савияли ижрочиларнинг Япония, Хитой, БАА, Қатар ва Европа мамлакатларига йўл олиши миллий чемпионатга бўлган қизиқишни тушириб юборган бўлиши мумкин.

Жорий мавсум Чемпионлар лигасида “Чонбук Моторс” финалга етиб келди. Бу жамоа ярим финалда “Сеул”ни доғда қолдирди. Бу шарқий минтақада корейс клубларининг бошқалардан кучлироқ бўлганини кўрсатади. Улар таркибига юқори савияли легионерларни жалб қилган Хитой клубларини мағлубиятга учратишди.
Иштирокчи клубларнинг деярли барчаси ишқибозларимизга яхши таниш бўлиб улгурган. Жамоаларнинг барчаси ўзларига тўлиқ эгалик қилувчи ва қўшимча равишда ҳомийлик қилувчи компаниялардан ёрдам олиб туришади. 12 жамоадан 8таси турли компания ва ташкилотларга тегишли саналади. 4 клубни эса маҳаллий ҳокимият қўллаб-қувватлайди.

“К” лиганинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, жамоалар фахрий легионерлардан кўра ёш ва ўсиши мумкин бўлган хорижлик футболчиларни ўз сафларига жалб этишади. Албатта, буни корейс футболининг ўзига хос йўналиши деб қабул қиламиз. Ҳар ҳолда, Болқон мамлакатлари ва Жанубий Америкадан Жанубий Кореяга ташриф буюрадиган ўйинчилар рўйхатига назар солсак, шунга гувоҳ бўламиз. Шунингдек, 40дан ортиқ кореялик футболчилар қитъамизнинг турли чемпионатларида ўйнаётгани корейс ўйинчиларига бўлган талаб кучлилигини билиш мумкин.

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика