RU

Последние новости

20:16Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  0 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  1 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  25 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  9 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Журналистларни ҳимоя қилган мураббий. "Реал"нинг янги устози ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Журналистларни ҳимоя қилган мураббий. "Реал"нинг янги устози ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Хулен Лопетегининг ҳайдалиши Сантьяго Соларига ажойиб имконият тақдим этди.

Кўпчиликнинг фикрича, "Реал" 15 кун ичида Солари ўрнига тажрибалироқ мураббий топади. Аммо Солари ўзини жуда ишончли тутяпти ва "менга барибир, ҳеч нарсадан қўрқмайман, мавсум охиригача ишлашга тайёрман" дегандек кўринмоқда.

"Бизнинг мақсад - Мелильяга бориб, эркаклигимизни исботлаш" - дея жаҳл қилди мураббий Испания Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинидан олдин. "Биз вазиятни ўнглашимиз лозим. Менга берилган вазифа оддий - ғалаба қозониш. Йигитлар бироз хафа, аммо улар чўққига қайтишмоқчи. Бу кўплаб совринлар қўлга киритган ғолиб ва жангчилар жамоаси. Ўзим ҳам "Реал" учун кўп тер тўкканман. Бу клуб ҳар биримиздан муҳимроқ. Унинг бир қисмига айланмоқчиман".

Бундай гапларни айтаётган инсон ҳақида нималарни билишимиз керак? У болалигида отаси (мураббий) билан саёхат қилган. Унинг Европадаги биринчи клуби "Атлетико" бўлган

Солари 1976 йил Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган (Месси ҳам шу шаҳарда дунёга келган). Унинг отаси Эдуардо - маҳаллий "Росарио Сентраль"нинг афсонаси. Футболчилик фаолиятидан сўнг Аргентина, Мексика, Испания, Колумбия ва АҚШда мураббийлик қилган. Эдуардонинг оиласи у билан бирга саёхат қиларди. Солари укалари билан (уччала фарзанд ҳам футболчи бўлган) отаси ортидан машғулотларга бориб, ўз фаолияти ҳақида орзу қиларди.

"Бизни Барранкилья (Колумбия) ёки Гвадалахарадаги (Мексика) мактабдан олиб, отамнинг машғулотига олиб кетишарди ва укаларим билан дадамни кутардик. 8 ёки 9 ёшда катта стадионларда тўп тепардим... Фантастик хотиралар! 1986 йил Барранкильядаги стадион очилишида бўлганман: Маҳаллий "Хуниор" Уругвай ва Аргентина билан ўртоқлик ўйинларини ўтказган ва мен кумирим Энцо Франческолидан (Зидан ушбу уругвайлик футболчи шарафига ўғлига Энцо исмини берган) тўп олганман!"

Футболчининг отаси 1994 йил Аргентинага қайтганида Солари "Ньюэллс Олд Бойс" ҳамда Росариодаги "Ренато Чезарини"да шуғулланди. Икки йил ўтиб у Энцо Франческоли фаолиятини якунлаган клуб - "Ривер Плейт" футболчисига айланди. Ёш чап қанот ярим ҳимоячиси у ерда ўзини кўрсата олди: Чемпионат ва Либертадорес Кубогида ғолиб бўлди, 67та баҳсда 13та гол урди ва 1999 йилнинг январида 3,5 млн евро эвазига "Атлетико"га ўтди. У Испаниядаги дебют мавсумида жуда яхши ўйнади, аммо жамоа Сегундага (иккинчи даражали лига) тушиб кетди, бироқ Солари юқори дивизионда қолди. "Реал" 2000 йилда 3,15 млн евро эвазига уни сотиб олади.


Зидан, Роналду ва Бекхэм билан ўйнаган

Солари "Реал"да 5 йил тўп тепди, аммо кўпчилик уни яхши эслай олмайди, Сантьяго Роналдо, Фигу, Рауль, Зидан, Бекхэм ва Роберто Карлос даврида ўйнаган. "Ярим ҳимоя ва ҳужумда рақобат жуда кучли бўлганини эслайман. Улардан яхши ўйнашингни билсанг ҳам сабрли бўлиш керак".

Солари ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмаган бўлсада, унинг старти омадли чиққан: "Реал" кетма-кет икки марта ЛаЛига ғолибига айланди, 2001/02 мавсумда Чемпионлар лигасида зафар қучди. "Байер"га қарши финалда тўлиқ ўйнади ва Зиданнинг афсонавий голида иштирок этди: Роберто Карлосга айнан Сантьяго пас берган эди.

Солари Мадриддаги 5 йил давомида 131та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва мухлислар хотирасида борини бериб ўйнайдиган футболчи сифатида қолди. "Солари - ажойиб йигит ва жуда келишган футболчи. У майдонни яхши кўра олади ва қайси вазиятда пас бериш ёки тўпни сақлаб қолишни билади" - деган Роберто Карлос 2006 йилда. 2003 йилгача Солари билан ишлаган Висенте дель Боске Сантьяго ҳақида қуйидаги гапларни айтган: "У доимо ишонч билдирса бўладиган йигитлардан бири. Совуққон, мард, ўз вазифаларини яхши тушунади".



"Интер"да ҳам совринлар ютган. El Pais учун мақолалар ёзиб, журналистларни ҳимоя қилган

Солари 2005 йилда 6 млн евро эвазига "Интер"га ўтади. Аргентиналик уч марта А Серия ғолибига айланди, 2008 йилда эса ватанига қайтди. 2011 йилда Сантьяго Уругвайнинг "Пеньяроль" футболчисига айланади ва фаолиятини шу клубда якунлайди. Аммо у футболни йиғиштириб қўйишни истамаган.  "Танлов бор деб ўйламайман. Мураббий бўлишни истайман. Болалигимдан футболдан бошқа ҳеч нарсани кўрмаганман" - деган Солари "Clarin"га берган интервьюсида. Солари параллель равишда El Pais газетасида ишлаб, ҳар ҳафта мақола ёзарди. У "Интер"да ўйнаган пайтида испан нашри билан ҳамкорликни бошлаган, аммо фаолиятини якунлаганидан сўнггина қалами фаол бўлган. Аргентиналик ЖЧ-2014 пайтида ўйинларни шарҳлаб, ESPN каналида эксперт вазифасини бажарди. "Жин урсин, бу ЛаЛигада ўйнашдан ҳам қийинроқ экан" - деб тан олган эди Солари.

Солари медиа оламига кириб, журналистларга бўлган муносабатини ўзгартиради. "Ҳозир уларнинг ишига умуман бошқа кўз билан қараяпман, футболчилигимда кўп нарсани тушунмас эдим. Ўқувчилар сизнинг фикрларингизни умуман бошқача тушунши мумкин. Гапни тартибли тузиш ҳам осон эмас. Спортчилар журналистларни душман деб ўйлайди. Ҳамма машҳур шахслар шундай фикрда. Уларнинг фикрича, журналистлар ҳолис баҳо беришга қодир эмас. Спортчиларнинг айтишича, ОАВ ходимлари уларнинг қилаётган ишлари эвазига тирикчилик қилишар экан. Бироқ фақат матбуот футболни қизиқроқ қилиб, унинг сотилишига жуда катта ёрдам беради" - деган эди Сантьяго 2011 йилдаги интервьюсида.



У "Кастилья"гача "Реал"нинг болалари ва ўсмирларини шуғуллантирган. Саккининг услубидан илҳом олади

Солари 2013 йилда "Реал" тизимига келади ва болалар жамоалари "Кадет B" ва "Кадет A"да ишлашга муваффақ бўлади. У иккала жамоа билан чемпионат ғолибига айланади. Мураббий болаларни эҳтиёт қиларди. "Болалигимда бизда фақат иккита канал бўларди, улар тезда жонга теккан - кўчага чиқиб, тўп тепишни истардик. Бугунги болаларда 100та канал, WhatsApp, Instagram, Facebook бор. Ижтимоий тармоқлар дунёни эгаллаб олди, аммо бу катта муаммо деб ўйлайди. Аксинча, бу тўғри фойдаланиш керак бўлган устунлик. Интернет ҳаётимизни анча осонлаштирди ва футбол оламида ўз ўрнига эга бўлишни истаётганларга кўп фойдали маълумот бериши мумкин".

2015 йилда Солари "Хувениль B" ва "Хувениль А" жамоаларини бошқарди. Мураббий Зиданнинг ўғли Энцони кўп мақтарди. "Тўғри, фамилия унга оғирлик қилади, аммо бундан қутилишнинг иложи йўқ. Футболчилик фаолиятимни бошлаганимда менда ҳам шундай муаммолар бўлган, аммо Лукада вазият меникидан жиддийроқ: Отам Зидан бўлмаган".

2016 йилнинг охирида Соларини "Кастилья" бош мураббийлигига таклиф қилишди. Ўшанда у La Nacion нашрига мураббийлар орасидаги машҳурлар ҳақида фикр билдирган: "Омадим келган, кўплаб ажойиб мураббийлар билан ишлаганман. Уларнинг орасида Арриго Сакки ва Висенте дель Боскени ажратиб кўрсатишим мумкин. Сакки футболни ўзгартириб юборди, Дель Боске эса футболчилар билан яхши чиқишарди. Аммо мураббийликни бошқалардан ҳам ўрганганман: Тактикага жуда кўп вақтини сарфлаган Раньери ва Манчини".

Соларининг сўнгги ғалабаси - 16 ёшида нархи 45 млн евро бўлган дунёнинг энг яхши футболчиси Винисиусга қайғуриши бўлди. Лопетеги уни "Реал"дан "Кастилья"га ўтказиб юборди ва бу бразилияликнинг жаҳлини чиқарди. Футболчига ротацияни ваъда қилишган эди. "Винисиус бор-йўғи 18 ёшда, ҳозир у янги футбол маданиятига, янги тилга ва жамоадошларига кўникиши керак. Бу осон эмас, шу сабабли клуб футболчига ёрдам бериш учун ҳамма ишин қилиши лозим. У жуда ёш, сабр ва вақт керак" - дея ёш футболчи ғазабини сўндирди Солари. Винисиус мураббийнинг эътиборини ҳис қилди ва "Кастилья" сафида 5та ўйин ўтказиб, 4та гол уришга муваффақ бўлди. Бразилиялик Испания Кубогида "Реал" сафида майдонга тушиб, 2та голли пас берди.

Агар Солари Иско, Бензема ва бошқа юлдузлар билан шундай яхши муносабат ўрнатса, унинг "Реал"да қолиш имкониятлари ошиб кетади.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика