Жозеп Бартомеу: "Барселона" Мессидан кейинги даврга тайёрланмоқда"
09 ноя 2019 20:13
Новости
Жозеп Бартомеу: "Барселона" Мессидан кейинги даврга тайёрланмоқда"
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу форвард Лео Месси ҳақида гапирди.
"Мессидан кейинги даврга тайёрланяпмиз. Кейинги икки ёки уч мавсум давомида жамоанинг етакчиси Месси бўлади. Ҳа, ташқаридан жамоамизда ўйнашни истаётган иқтидорли футболчилар талайгина. Аммо бизда академия бор. Биз Мессидан кейинги эрага яхши тайёрланаётганимиздан хурсандман.
Мен ҳар доим Мессини Пеле билан солиштираман. Албатта, у фаолиятини якунлаганидан кейин "Барселона" учун керакли инсон бўлиб қолаверади. Унинг шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. Агарда Лео ўзининг кучини етарлича деб ҳисобласа, шартнома янада узайтирилиши мумкин", - деди Бартомеу.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии