RU

Последние новости

22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  1 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3

Жозе Моуринью: "Жамоам Европа лигасида ғолиб чиқишини истамайман" Новости

Жозе Моуринью: "Жамоам Европа лигасида ғолиб чиқишини истамайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью бундан 4 йил аввал Европа лигасида ўйнаш унга тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтганди.


Беназирнинг бу фикрларини "The Independent" нашри ёдга солди.

Ўшанда эндигина "Челси"га қайтган Моуриньюдан англиялик журналистлар Бенитеснинг Европа лигасидаги муваффақияти ҳақида сўрашганида, "special one", яъни беназир шундай деганди:
"Шахсан мен жамоам билан Европа лигасида ғолиб чиқишни истамасдим. Бу турнирдаги ғалаба менга хурсандчилик улашмайди. Мени футболчиларим Европа лигасида ўйнашларини хоҳламайман. Чунки Европа лигаси бизнинг турнир эмас".

Орадан 4 йил ўтиб эса Моуринью "Манчестер Юнайтед" билан Европа лигаси финалига қадар етиб келди ва бугун финалда "Аякс" билан беллашади.

Қизиқ, Моуринью энди Европа лигасида ғолиб чиқишни истаётганмикан?


Чунончи, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи жорий мавсумда эътиборни Европа лигасига қаратаётгани ва бу мусобақадаги ғолиблик асосий мақсад эканини таъкидлаб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 2003 йили "Порту" билан ўша пайтдаги УЕФА кубоги, ҳозирги Европа лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика