RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Жозе Моуринью Европа лигаси финалидан кейинги ҳаракатлари учун УЕФА томонидан 4 та ўйинга четлатилди Новости

Жозе Моуринью Европа лигаси финалидан кейинги ҳаракатлари учун УЕФА томонидан 4 та ўйинга четлатилди

Бу четлатиш Еврокубок ўйинлари учун амал қилади.

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью УЕФА таснифидаги мусобалардан тўртта ўйинга четлатилди. УЕФА ташкилоти бу қарорга Жозенинг Европа Лигаси финалидан сўнг учрашувни бошқариб борган ҳакамнинг ёнига бориб, номақбул сўзлар ишлатгани учун келган. 

Бундан ташқари, Моуриньюга 50 минг евро жарима ҳам солинди. "Рома" клуби эса ўзининг еврокубоклардаги дастлабки уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади. Бунга эса римлик мухлисларнинг финалда пиротехника воситаларидан фойдалангани сабаб бўлган.

Маълумот учун, Европа лигаси финал учрашуви якунланганидан кейин Моуринью "Пушкаш Арена"нинг автотураргоҳида бош ҳакам Энтони Тэйлорни бир қанча сўзлар билан ҳақорат қилганди.

Матбуот анжуманида ҳам мураббий ҳакамнинг томорқасига тош отиб қўйган: "Ҳакам испаниялик бўлиб чиқди. У ЕЧЛга қайтиб, шу ишини давом эттираверсин, Европа лигасини тинч қўйсин", - деган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика