RU

Последние новости

21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  0 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  8 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  9 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  2

Жозе Моуриньо: "Тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз" Новости

Жозе Моуриньо: "Тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз"

"Рома" бош мураббийи А Серия 35-тури доирасида "Болонья"га қарши дурангдан кейин саволларга жавоб берди.

"Мен бу ўйиндан фахрланаман. Чунки таркибимизда 15 ёшли болакай тушса ҳам, ёки аёллар жамоасидан футболчи тушса ҳам, биз барибир профессионаллик ва тактик принципларимизга содиқ қоламиз. Бу менга юксак фахр туйғусини ҳис қилишга мажбур қилади. 

Бу Свилар ва Миссори учун дебют эди, Тахирович ҳам унчалик кўп ўйин амалиётига эга эмас ва биз Тьяго Мотта қўл остида яхши шаклланган, курашувчан жамоага қарши тўп тепдик. Умумий олганда яхши ўйин ўтказдик. 

Энди "Рома" кучли тўртликдан олти очкога ортда қолмоқда, лекин Моуриньо бир неча бор таъкидлаганидек, параллель равишда ҳам А Серия, ҳам Европа Лигасидаги кураш жамоани тинкасини қуритмоқда. 

"Мухлислар мени эшитиши зарур. Биз бир неча ҳафта жадвалда иккинчи ёки учинчи ўриндалигимизда, мен доим айтгандим, жамоа ҳафтасига битта ўйин ўтказа олади. Ўйинлар сони ошгани сари, ҳар икки мусобақадаги йўлни муносиб босиб ўтиш учун имкониятларимиз етмай қолди. Биз ҳозирда тўртинчи ўринга лойиқ салоҳиятга эга эмасмиз.  

Ҳа, биз доим мусобақа танламасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ икки ёки уч ойдан буён шу нарсани таъкидлашга мажбур бўляпман. 

Европа Лигасидаги ғалаба автоматик равишда келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини беради, бу мақсадга етишимизга эса иккита ўйин қолди. 

"Ўтказаётган мавсумимиз — фантастик. Одамлар нима деса дер, танқид қилар, ютсак ёки мағлубиятга учрасак натижаларимизни таҳлил қилар, чемпионатни тўртинчи ёки еттинчи ўринда якунлармиз, бироқ мен учун имкониятларимиздан максимал равишда фойдаландик. Бу мен учун шунчаки фантастика. Бу турда ҳам навбатдаги қийин ўйинни ўтказдик. Дуранг менимча, мағлубиятдан яхшироқ натижа. Белоттининг вазиятида гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлгандик, лекин бизга яққол пенальтини беришмади. Шундай экан, ҳаммаси яхшиликка". 


Энди Моуриньо жамоани Европа Лигаси ярим финалида "Байер"га қарши жавоб баҳсига тайёрлаши зарур. 

"Вейналдум сафга қайтди ва 60-65 дақиқа ўйнай оларди. Бироқ Челик жароҳат олгач, битта ўзгариш йўқотишни истамадим ва Жождиньони эртароқ алиштирдим. Челик пайшанба куни бизга ёрдам бера олиши сўроқ остида, Пауло Дибаланинг майдонга тушиши эса катта сўроқ остида қолмоқда". 

Охирги ҳафталарда Моуринью ўзининг собиқ шогирдлари билан мураббий сифатида рўбаро келди: Тьяго Мотта, Хаби Алонсо ва Деян Станкович. 

"Бу ўзгача туйғу. Демак, вақт тез ўтмоқда, улар ҳам, худди фарзандларим каби катта бўлишмоқда. Шунча йилдан кейин ҳам бу ерда қолиш учун кучим бор. Одамлар мен ва Анчелоттидан чарчаши, танқид қилиши мумкинлигини биламан, аммо биз доим шу ердамиз.

Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика