RU

Последние новости

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  178 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман" Новости

Жоржиньо: "Мени Саррининг ўғли деб аташаётганди. Энди ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолибиман"

"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Наполи"дан ушбу клубга ўтгани ҳақида гапирди.

"Неаполни ташлаб кетиш мен учун оғир бўлганди. "Челси"даги фаолиятим бошланганидан кейин ушбу шаҳарни соғина бошладим.

Ўшанда менга қандай муносабатда бўлишгани барчамизнинг ёдимизда, тўғрими? Секин эдим, кучсиз эдим. Саррининг ўғли дейишарди. Бу эса мени ташвишлантирарди.

Аммо, мени эшитинг, ўшанда нотўғри баҳо бергансиз. "Верона"да ўйнаётганимда мени жамоада кўришни исташмаган ва 4-лигага ижарага бериб юборишганди. Ҳеч кимга керак эмасдим. Бироқ ишлашда давом этдим ва ҳурматга сазовар бўлдим. "Верона"га қайтдим ва биргаликда А Серияга чиқдик.

"Наполи"да оғир мавсум ўтди. Сарри келганидан кейин эса барчаси ўзгарди. "Челси"да ўтган ишлар эса шунчаки бир бўшлиқ. Кўплаб танқидларни эшитардим. Ўшанда: "Улар ҳали уялиб қолади", деб ҳаракат қилардим.

Ҳозир эса бу ерда Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси соҳиби сифатида ўтирибман. Энди ушбу танқидлар учун бир сўз айтаман ҳолос: раҳмат. Барчага раҳмат", - деди Жоржиньо.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика