RU

Последние новости

10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  1 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз Новости

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз

Бугун ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев таваллуд кунини нишонламоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячи, айни пайтда "Чоннам Драгонс" жамоаси аъзоси Олег Зотеев 31 ёшни қарши олди. 

Миллионлар ўйинидаги илк қадамларни "Пахтакор" жамоасида ташлаган Зотеев проффессионал футболчи сифатида "Олмалиқ"(ҳозирги АГМК) жамоасидаги ўйинлари орқали танилди. Игорь Шквирин қўл остида ўз ўйинини топди ва жамоанинг муҳим футболчисига айланди. Қайсидир маънода Зотеевни Шквирин кашф қилди десак муболаға бўлмайди. У олмалиқдаги фаолияти давомида олимпия ва миллий терма жамоага чақирилди. Ўнг қанотдаги ишончли ҳаракатлари ва тезкор рейдлари Вадим Абрамовнинг эътиборини тортди. Терма жамоада мураббий ўзгарганига қарамасдан мунтазам равишда таклиф этилиб борди. 2013 йилда унинг ҳаётида туб бурилиш ясайдиган воқеа юз берди. Молиявий томондан бақувват бўлган, Миржалол Қосимов бошқарувидаги "Бунёдкор" жамоасига кўчиб ўтди. 



"Қалдирғочлар" сафида ўтказган икки мавсумида у жами 50га яқин учрашувда майдонга тушди ва 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди. 2015 йилда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг таклифига кўра "темирйўлчилар"нинг футболчисига айланди. Ушбу жамоадаги беш йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди. 2016 йил жамоа билан биргаликда ОЧЛ ярим финал остонасигача етиб борди. Умуман олганда сермаҳсуллик кўрсата олди дейишимиз мумкин. Жорий йилда фаолиятида биринчи маротаба легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади. 

Сайтимиз номидан Олег Зотеевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! 


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика