RU

Последние новости

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Жон О′Ши: "Роналду МЮнинг асосий футболчиси бўлишни истайди" Новости

Жон О′Ши: "Роналду МЮнинг асосий футболчиси бўлишни истайди"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жон О′Ши янги мавсумда Криштиану Роналдудан нималар кутаётганини айтди.

"Криштиану янги мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси бўлишни истайди. Шу сабабли тен Хаг у билан бу борада суҳбат олиб бориши керак. Роналдунинг ўйинларига эътибор беринг. У майдонда доим гол уришга ва жамоасига фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламанки, янги мураббий ҳам уни тўғри йўналтира олади. Роналду исталган жамоа таркибида гол ура олишини кўрсатмоқда.

Мураббийлар доимо ҳужумчиларни истайди. Аммо "Юнайтед" хет-триклар қайд эта оладиган, сўнгги дақиқаларгача курашиб, ғалаба тўпини киритадиган ҳужумчи топа олармикин? Роналду ҳар бир ўйиннинг ҳар бир дақиқасида майдонда бўлишни истайди. Уни рақобатда ютадиганлар топилармикин?

Умуман олганда бундай муаммоли масалаларни мураббий ўз назоратига олиши керак", - деди ирландиялик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика