Жиззах вилояти академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди
14 мая 2019 08:25
Новости
Жиззах вилояти академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди
ЎФА томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар ўтказилди. Семинарни академия директори Ҳусан Комилов очиб берди. Шундан сўнг инглиз тили бўйича мутахассис Саъдулла Музаффаров “English For Football” ўқув-дастури тақдимотини ўтказди.
Тақдимот давомида инглиз тили бўлажак футболчилар учун хорижий мамлакатларда малака ошириш ва тажриба алмашиш учун мулоқот ўрнатиш, матбуот анжуманларида қатнашиш, хориж ОАВ ходимларига интервью бериш жараёнларида қай даражада муҳим эканлиги тушунтирилди.
Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии