RU

Последние новости

18:34Суперлига. ОКМК - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  28 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди Новости

"Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги": дебютантнинг "парвози" тугади, бош соврин "Халқ банки"га насиб этди

Қарийб ўн кун давомида “Бунёдкор” футбол академияси майдонлари миллионлар ўйини бўлмиш футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди.

22-30-октябр кунлари бу ерда футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари ўтказилди.

Ҳаяжонли лаҳзалар, қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақа бугун ўз поёнига етди. Ҳал қилувчи баҳсда “Халқ банки” ҳамда Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоалари тўқнаш келишди.

Aгар “Халқ банки” жамоаси бу каби мусобақаларда қатнашишнинг яхшигина ҳадисини олган бўлса, Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК ходимлари илк бора мана шундай мусобақаларда иштирок этишаётганди. Шунга қарамай дебютант финалгача бўлган йўлни шараф билан босиб ўтди. Бу йўлда улар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, “Микрокредит банк” AТБ ва ниҳоят ярим финалда Давлат божхона қўмитасини аяб ўтирмади. Бироқ, финалдаги рақиб ҳар қачонгидан жиддий эди.

Гарчи ўйин деярли тенгкурашлар остида ўтган бўлсада, якунда “Халқ банки” жамоаси йирик – 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бунга сабаб, банкирлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишган бўлса, мусобақа дебютантлари – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурди.

Учрашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Мусобақа ғолибига бош соврин – кўчма кубокни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Сайфиддинович Эрматов тантанали сурʼатда топширди.

Номинациялар бўйича ғолиблар:

“Энг яхши дарвозабон” – Баҳодир Мансуров (Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши ҳимоячи” – Маъмур Султонов (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)

“Энг яхши тўпурар” – Суннатилло Тошпўлатов (14та гол, Давлат божхона қўмитаси)

“Энг яхши иштирокчи” – Нажмиддин Ҳикматуллаев (“Шарқ” нашриёти ДУК)

“Энг яхши волонтёр” – Юлдуз Носирова

3-ўрин – Давлат божхона қўмитаси

2-ўрин – Aгросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

1-ўрин – “Халқ банки”


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика