RU

Последние новости

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Жиру: "Мен Магуайр ва Стоунзни яхши биламан, бу қийин қарама-қаршилик бўлади" Новости

Жиру: "Мен Магуайр ва Стоунзни яхши биламан, бу қийин қарама-қаршилик бўлади"

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ чорак финали доирасидаги Англияга қарши ўйиндан нималарни кутаётгани ҳақида фикр билдирди.

"Англияга қарши ўйинда ҳимояда ишончли ўйнашимиз ва ҳужумни унутиб қўймаслигимиз керак. Англия – стандарт ҳолатларда жуда хавфли жамоа. Уларда ажойиб футболчилар бор.

Стоунз ва Магуайрга қарши ўйин? Бу қийин, жисмоний жиҳатдан машаққатли ва шиддатли тўқнашув бўлади. Бу йигитлар билан кўп рўбарў келганман, гоҳ ютқазганман, гоҳида ғалаба қозонганман. Бир-биримизни яхши биламиз, аммо деталлар ҳаммасини ҳал қилади. Уларга нафақат мен, балки бутун Франция терма жамоаси қарши чиқади. Мен улар билан ўйинни ва Англия жамоасини қайта кашф қилишни интизорлик билан кутяпман. Ажойиб ўйин бўлади, лекин асосийси – ғалаба", – деди Жиру.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика