RU

Последние новости

12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2

Йигитларга кўпроқ эркинлик беринг, Дилшод ака! Новости

Йигитларга кўпроқ эркинлик беринг, Дилшод ака!

Аввало кечаги ўйиндаги ғалаба билан ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барчани табриклайман.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлаш ёқимли. Умуман олганда, биринчи ўйинни ютганимиз яхши бўлди. Айниқса, бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг елкасидан тоғ ағдарилгани бор гап. 

БААга кетишдан олдин ЎФФ биносида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам, у ёққа боргач ўйинолди матбуот анжуманида ҳам Дилшод Нуралиев “Биринчи ўйинда ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” қабилида кўп гапирди. Буни биз ҳам биламиз, футболчилар ҳам. Лекин мураббий доим шу гапни қайтарар экан, биринчидан, у футболчиларни янада саросимага солиб қўяди, иккинчидан эса ўзи ҳаяжонланаётган бўлади. Фақат буни оммага билдиришни истамайди ва гўёки шогирдларига қарата “Ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” деяверади.

Кечаги баҳсда ўсмирларимизнинг ҳаяжони ҳалиям босилмагани кўриниб турди. Хусусан биринчи таймдаги баъзи палапартиш ҳаракатлар шунинг оқибатида келиб чиққан бўлса не ажаб. Шундай тасаввур уйғондики, гўё ўйиндан аввал бош мураббий футболчиларга ҳаддан ташқари кўп гапириб “ҳуркитиб” қўйган. Бу энг аввало асосий таркибда ҳаракат қилган 11 кишига боғлиқ.

Жамоамиз ўйини то биринчи алмаштириш амалга оширилмагунча зерикарли ҳамда оғир кўринишда давом этаверади. Лекин иккинчи тайм бошида Жавоҳир Сиддиқов майдонга тушгач, йигитларнинг кайфияти ўзгарди-қолди. “Пахтакор” футбол мактаби тарбиялануувчиси бирпасда ўйинга киришиб кетди. Ахир у Дилшод Нуралиевнинг қўл остида тарбия топган-да. Унгача футболчиларимиз тўпни у ёқдан бу ёққа судраш билан овора эдилар. Сиддиқов майдонга тушгач, ўйинга сал бўлсаям “жон” кирди. Мазмун-моҳият пайдо бўлди.

“Машъал” тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Аблосов тушганидан сўнг эса боядан бери тенгма-тенг ўйин кўрсатаётган паманаликларни умуман таниб бўлмай қолди. Ана энди уларнинг ўйинида палапартишлик бошланди. Нотўғри пас бериш, тўпни дуч келган тарафга тепиб юбориш ва ҳоказо. Уларнинг мураббийи қолган дақиқаларда кўрсатма бериб ўтирмади. Шартта жойига бориб ўтирганча ўйиннинг қолган қисмини миқ этмай кузатди.

Маълумки, футболда “установка” асосан бошланғич таркибдан жой оладиган 11 футболчига берилади. Назаримизда, Нуралиев “установка” бераётиб йигитларни “қийнаб” қўйган бўлса керак. Чунки ўта ҳушёрлик билан ҳаракат қилишди бизникилар, аммо футболда ҳаддан ташқари ҳушёр бўлиш ҳам ўйинни қўлдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Захирадан тушадиганлар эса мураббийнинг икки-уч оғиз гапини эшитиб, тезда ўйинга киришиб кетишади. Яъни, бундай пайтда уларнинг “нутқ” тинглашга вақти бўлмайди.

Эътибор берган бўлсангиз, Жавоҳир Сиддиқов билан Шоҳжаҳон Аббосовнинг майдонга тушиши натижасида ўйинимиз бирданига қовушиб кетди. Аввало Аббосов тушганидан сўнг орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни очганини айтиб ўтиш лозим. Бундан ҳам муҳими, энди қолганлар ҳам “уйғонишди” ва бутун жамоа яхши ҳаракат қила бошлади. Кўрдингизми, баъзан эркин ўйнашни уқтириш ҳам кўп фойда беради. Бизнинг менталитетда ҳадеб “нотиқлик” санъатини намойиш этиб, футболчиларга гап уқтиравериш шарт эмас. Ўйинчиларимизга икки оғиз гап ҳам етади. Шундай экан, шогирдларингизга кўпроқ эркинлик беринг Дилшод ака деб қоламиз.

 

Изоҳ: Сарлавҳадаги эркинлик деганда майдонда эркин ҳаракат қилиш (ортиқча босимларсиз) каби маънода қабул қилишингизни сўраб қоламиз. 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика