RU

Последние новости

15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  4 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  15 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  30 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   50 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  4 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3... Новости

Жеррардда 6, Рунида 5, Роналдуда 4, Кейнда 3...

Бугун Англия премьер-лигасида март ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.

Унда Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн лауреат бўлди. Шундай қилиб, Англия терма жамоаси аъзоси фаолиятида учинчи бор АПЛда ойнинг энг яхшиси бўлди. 2015 йил январь ва февраль ойларида ҳам Кейн тенгсиз бўлганди.

Ушбу соврин 1994 йилдан буён ўз эгаларига топширилиб келинмоқда.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича "Ливерпуль" собиқ сардори Стивен Жеррард мутлоқ рекордчи. Айни пайтда АҚШда ўйнаётган ярим ҳимоячи олти марта шундай совринга эга чиққан. Робин ван Перси ҳамда Уэйн Руни ҳисобида бештадан соврин бор.



Деннис Бергкамп, Тьерри Анри, Френк Лэмпард, Криштиану Роналду, Пол Скоулз ва Алан Ширер тўрт мартадан ойнинг энг яхшиси бўлишган.

Харри Кейн каби 3 мартадан лауреат бўлганлар рўйхати: Серхио Агуэро, Робби Кин, Питер Одемвингие, Рууд Ван Нистелрой, Гарет Бэйл, Дуайт Йорк, Эшли Янг.



Олти марта бу соврин бир вақтнинг ўзида икки футболчига топширилган. Сўнгги марта шундай ҳолат 2014 йил март ойида содир бўлганди. Ўшанда "Ливерпуль" клубининг икки вакили Луис Суарес ва Стивен Жеррард энг яхши деб топилганди.



Совриннинг энг биринчи эгаси германиялик Юрген Клинсманн ҳисобланади. 1994 йил август ойида "Тоттенхэм" ҳужумчиси ушбу совринга лойиқ кўрилган эди.



Клублар борасида соврин энг кўп "Манчестер Юнайтед" футболчиларига топширилган - 33 марта. Кейинги ўринларни "Арсенал" (28) ва "Ливерпуль" (22) эгаллаб туришибди.

Тўрт футболчи кетма-кет икки ой бу совринга эга чиққан: Деннис Бергкамп (1997 август ва сентябрь), Криштиану Роналду (2006 ноябрь ва декабрь), Харри Кейн (2015 январь ва февраль), Жейми Варди (2015 октябрь ва ноябрь).


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика