RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  4 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  9 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди" Новости

Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, Осиёда икки карра йилнинг энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ўз терма жамоасининг Россия терма жамоасига қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сизга қандай ёқди?

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зерикарли кўриниш олди. Жамоалардан бири ҳимоявий тактикани танлаганида шундай ҳодиса содир бўлади. Ўзбекистон тўп йўқотилганда бор эътиборини тезкор қарши ҳужумларга қаратди, Россия терма жамоасига эса зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди.

- Россия терма жамоаси таркибида қайси футболчини алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?

- Менга ҳимояда Жикиянинг ҳаракатлари ёқди. У яккакурашларда жуда яхши ўйнади. Шу билан бирга, Соболев, Захарян ва Кузяевни ажратиб кўрсатган бўлардим.

- Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима берди?

- Ўйлайманки, терма жамоамиз аъзолари кучли футбол нафасини ҳис қилишди. Чунки улар Россия термаси каби тезкор ва кучли жамоаларига қарши ҳар доим ҳам ўйнамайди. Ҳар қандай ўртоқлик ўйини биз учун тез орада бошланадиган расмий турнирга тайёргарлик ҳисобланади”, - деди Жепаров.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика