RU

Последние новости

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  0 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  112 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Жепаров: "КХДР терма жамоасини мағлуб этиш мумкин, албатта" Новости

Жепаров: "КХДР терма жамоасини мағлуб этиш мумкин, албатта"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров КХДР терма жамоасига қарши 12 ноябрь куни ўтказиладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 110 ўйинда майдонга тушиб, 23 голга муаллифлик қилган Сервер Жепаров энг аввало, ушбу жамоа билан Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги дастлабки ўйинда учралган мағлубият ҳақида тўхталиб, шундай деди: “Биринчи ўйиндаги мағлубият сабаблари сифатида бир нечта омилларни келтириб ўтиш мумкин. Аввало, КХДРга қарши ўйин Жаҳон чемпионати саралашидаги илк ўйинимиз эди. Ундан ташқари майдон билан боғлиқ муаммолар бор эди. Сунъий майдон табиийсидан катта фарқ қилади. Бу футбол, унда ҳар бир ўйинда ҳам ғалаба қозонавермайсан. “Майдон текис, тўп думалоқ”, дейишади-ку”.

Сервер КХДР терма жамоаси устидан Тошкентдаги ўйинда ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Албатта, бу жамоани ютиш мумкин. Биз Шимолий Кореяни кўп бора мағлуб этганмиз ҳам. Фақат бир мартагина уларга мағлуб бўлдик, адашмасам”.

Ўзбекистонлик 33 ёшли футболчи терма жамоа йиғинининг илк кунлариданоқ унда иштирок эта бошлашига имкон яратиб бергани учун “Ульсан” клуби бош мураббийидан миннатдор эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Жанубий Кореяда чемпионат якунига етяпти ва мен мураббий билан келишган ҳолда миллий терма жамоа йиғинига ўз вақтида етиб келдим. Бунга шароит яратиб беришгани учун клуб маъмуриятидан миннатдорман”.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика