⚡️ "Женоа" Отабек Шукуровга қизиқмоқда
01 авг 2023 11:08
Новости
⚡️ "Женоа" Отабек Шукуровга қизиқмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Фотиҳ Карагюмрук" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
"Sport Italia" хабарига кўра, "Фотиҳ Карагюмрук"нинг 27 ёшли футболчисига Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси "Женоа" қизиқиш билдирмоқда.
Шукуров ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Transfermarkt портали хавбекни 2,5 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, "Женоа" ўтган мавсум B Серияда 2-ўринни банд этиб, А Серия 2023/24 йилги мавсумида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии