RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  1 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?! Новости

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?!

У 6 йил римликлар шарафини ҳимоя қилган.

"Интер" Италия Кубоги финалида "Ювентус"ни мағлуб этиб (4:2), мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Миланликлар форварди Эдин Жеко гол урмади, лекин у қолган ўйинчилардан кам ҳаракат қилмади. Финал ҳуштагидан сўнг, босниялик чим устига ётди, эътиборли мухлислар футболчининг гетриси тагида қизиқ бир нарсага гувоҳ бўлишди: "Рома" логотипи туширилган оёқ қалқончаси.

Майдонда олинган расмда қалқончада айнан қандай нарса акс этганини тушиниш қийинроқ. Шу сабабли, 2021 йил декабрда бўлиб ўтган "Интер" - "Рома" баҳсидан аввал, кийиниш хонасида олинган кадрни эътиборингизга тақдим этамиз. Эдиннинг формаси ёнида "Рома" эмблемаси ва Жеконинг расми туширилган оёқ қалқончасини кўриш мумкин.

Ўша учрашувда "Интер" ғалаба қозонган (3:0), Эдин эса собиқ жамоаси дарвозасига иккинчи голини урган. Табиийки, нишонламаган.

Жеко нимага "Рома"ни бунчалик яхши кўради?

Босниялик форвард Рим клубида олти йил фаолият юритган — замонавий футбол учун етарлича узоқ муддат. Бу вақт мобайнида Жекони доимий равишда бошқа клубларга ижарага беришган (масалан, 2019 йили деярли "Интер"га ўтган). Футболчининг ўзи эса охирги мавсум Паулу Фонсека билан жанжаллашиб қолади. Аммо оммага ҳар доим Римда бахтли эканлигини таъкидлайди.

2018 йили у шундай деган: "Мен бу ерда бахтиёрман. Қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби ҳам шу. Аёлим ва фарзандларим ҳам шу ерда эканидан хурсанд".

2020 йили у шундай "дил изҳори" қилган: "Ҳар бир бўлиб ўтган ўйиндан кейин бу футболка тобора танамга сингиб бормоқда. Бу жараён терим билан бирлашиб кетгунга қадар давом этади", — деган эди Жеко. 

Шу билан бирга, Жеко "Рома" тарихида катта из қолдирган: 260 учрашувда майдонга тушиб, 119та гол урди. Босниялик ҳозирда "Рома" тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринни эгаллаган. 

Еврокубок баҳсларида "Рома" сафида ҳеч ким Жекодан кўпроқ гол урмаган — 2021 йил мартида Эдин Европа Лигаси доирасида "Брага"га қарши баҳсда афсонавий Франческо Тоттининг рекордини янгилади. Жеконинг шундай ютуқларидан кейин у "Рома" учун қанчалик муҳим эканлиги борасида икки хил фикр бўлиши мумкин эмас...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика