RU

Последние новости

14:18ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан": Асосий таркиблар маълум  0 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  1 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  4 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  6 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  33 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  9 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1

Жек Уилшир: «Ҳозирча асосий вазифа – ўйнаш» Новости

Жек Уилшир: «Ҳозирча асосий вазифа – ўйнаш»

Биласиз, Англия терма жамоаси Евро-2016даги омадсиз иштироки оқибатида мухлислар ишончига анча путур етказди.

Ярим ҳимоячи Жек Уилширнинг фикрича, футболчилар энди танқидларни тўғри қабул қилиб, «мамлакат ишончини тезроқ қайтариш»га уринишлари лозим. «Арсенал» вакили The Telegraph нашрига берган интервьюсида миллий жамоа ҳақида тўхталиш баробарида доимий тарзда жароҳатга йўлиқиши сабабларини ҳам тилга олди. Дарҳақиқат, Уилшир футболчиларнинг асосий душмани – жароҳатдан етарлича жабр кўрди ва бу ҳолат хоҳлаймизми-йўқ, унинг иштиёқ-мақсадларига маълум даражада таъсир қилади. Мисол учун, Жек айни пайт янги мавсум давомида имкон қадар кўпроқ ўйнашни асосий вазифа сифатида кўряпти.

- Ўйлайманки, мухлислар охирги Европа чемпионатидаги иштирокимизни шунчаки, унутиб юбормайдилар, - дейди Уилшир Франция мезбонлик қилган қитъа биринчилиги ҳақида. - Дарҳақиқат, жуда суст ўйнадик. Буни тан олиб, танқидларга тўғри ёндашиш керак. Энди омадсизлик сабабини аввало, ўзимиздан излашимиз мақсадга мувофиқ. Чунончи, фанатларимизни анча уялтириб қўйдикки, буёғига ҳушёр тортмасак бўлмайди. Ҳа, англиялик мухлислар терма жамоага нисбатан жуда талабчан ва уларнинг ўз алам-ғазабларини тўкиб солишлари табиий ҳол. Бироқ айни пайт миллий жамоанинг барча футболчилари учун энг муҳими бор эътиборни янги мураббий билан ишлашга қаратиш ҳамда унинг фалсафасига мослашишдир.

Уилширнинг айтишича, Сэм Эллардайс Англия термасини бошқаришга муносиб мураббий: «Рой Хожсон ўрнига Эллардайс тайинланганидан хурсандман. Менимча, миллий жамоамизга англиялик мутахассиснинг устозлик қилиши муҳим шарт ҳисобланади. Хуллас, Эллардайс билан ишлаш онларини сабрсизлик билан кутяпман. Унинг ишида яққол кўзга ташланадиган жиҳат - бу уюшқоқлик. Кўпчилик мураббийнинг ўйин услуби ҳақида турлича гапиради, бироқ менимча, энг асосийсини унутмаслик керак: Эллардайс ғалаба йўлида нима қилиш лозимлигини яхши билади. Боз устига, Англия термасига охирги вақтларда айнан шундай ёндашув етишмаётганди. Ахир биз халқаро майдонда турли рақибларга қарши тўп сурамиз. Улардан айримлари комбиницион футболга таянишади, бошқалари нисбатан соддароқ услубга асосан ҳаракатланишади. Шундай экан, ҳар бир рақибга алоҳида ёндашиш талаб этилади. Эллардайснинг «Сандерленд» ва бошқа клубларда бажарган ишига қаранг. У аксарият жамоаларда натижани таъминлай олган. Қисқаси, янги бош мураббийнинг бой тажрибаси терма жамоага ҳам қўл келишига ишонаман».

Евро-2016даги салбий натижага қарамай, Уилшир Францияга борганидан ғоят хурсанд: «Премьер-лигадаги аламли мавсумдан сўнг терма жамоа сафига қўшилганим айни муддао бўлди. Бордию, Евро-2016дан четда қолганимда, бу ҳолат мен учун ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан қаттиқ зарба ҳисобланарди. Ахир яна нақ 7 ҳафта дам олишимга тўғри келарди. Хуллас, 7-8 ойга чўзилган даволаниш-тикланиш жараёнидан сўнг мен учун ўйин амалиёти сув ва ҳаводек зарур эди».

Уилшир янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрди. Бироқ бирданига бор кучи билан ўйнаши қийин. Ярим ҳимоячининг айтишича, эндиликда яхши спорт формасини сақлаб туриш учун ҳам сал бошқачароқ ҳаракатланиши зарур: «Ўтган мавсум соф хафагарчилик улашди. Ахир бутун йиғинлар жараёнида астойдил тер тўкиб, суперкубок ўйини олдидан жароҳатландим. Гўёки, бир умр даволангандек бўлдим. Бу ҳолатда тезда премьер-лига даражасига чиқишим жуда мушкул. Хуллас, ҳозирги асосий мақсадим - имкон қадар кўпроқ ўйнаш ва жароҳатдан қочиш. Ўйлайманки, бу иш қўлимдан келади. Чунки эндиликда ўз танамни ҳар қачонгидан яхшироқ биламан. Бошқача айтганда, қўлимдан нима келишию, нима келмаслигини тушуниб турибман. Шуларни ҳисобга олиб, олдимга ақл бовар қилмас қандайдир вазифаларни қўймайман. Ҳозирги ҳолатда мен учун энг асосийси - Рождест-вогача ўйнаш. Қолганини кейин кўрамиз. Яширмайман, танам ҳали катта вазифаларни бажаришга тайёр эмас. Буни яхши англаб турибман.  Айниқса, машғулотларда зўриқишим ноўрин. Ўтган йилги аламли жароҳат ҳам айнан машғулотлар жараёнида юз берганди. Аслида ўша ҳолатда Габриелга қарши «подкат» усулини қўллашимга зарурат йўқ эди. Бироқ шундай қилдим ва бунинг жабрини тортдим. Барчасини таҳлил қилиб, шуни тушундимки, танам ҳар қандай оғир  машғулотларни кўтаради ва бундан кучимга куч қўшилади. Бироқ ҳар бир вазиятда тўпга телбаларча ташланиш мен учун эмас - бу аниқ. Демак, ўйинга ёндашув масаласида ўзгаришим шарт».


Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика