RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

ЖЧ саралаш қуръасига бир ҳафта қолди Новости

ЖЧ саралаш қуръасига бир ҳафта қолди

17 июль куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ОФК ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Маълумки, навбатдаги босқичда жами 40та жамоа иштирок этади ва улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор. Жамоалар 8тадан бешта саватчага бўлиб чиқилган.

Қуръа механизмига кўра, ҳар бир саватчадан биттадан жамоа олинади ва 40та жамоа жами 8та гуруҳда баҳс олиб боради. Ўзбекистон иккинчи саватчадан жой олиши аниқ бўлган.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг навбатдаги босқичи 5 сентябрда старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоа (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Оз қолди, яна бир ҳафтадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақибларини билиб олади.

Рейтинг: +22   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика