RU

Последние новости

20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  0 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  2 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1

ЖЧ-2026да Ўзбекистон иштирок этиши учун... Новости

ЖЧ-2026да Ўзбекистон иштирок этиши учун...

Келинг аввал бир нарсага келишиб олайлик, менинг мақоламни ЖЧ-2018га умуман алоқаси йўқ. 2022 йилга ҳам. ЎФФ ва ПФЛда фаолият олиб бораётган бугунги мутахассисларга ҳам.

Шунчаки, дунё жамоатининг ўзига қарата олган бугунги воқеага муносабатимни билдираман. Бизда ЖЧнинг доимий иштирокчисига айланиш имконияти пайдо бўлаяпти. Бу имконият нафақат бизда, балки БАА, Қатар, Хитой ва Саудия Арабистонида ҳам мавжуд бўлди.

2026 йилги ЖЧнинг саралаш баҳслари 2024 йил муҳим палласига киради. Терма жамоамизнинг ўртача ёши 26-28 бўладиган бўлса, демак бугундан бошлаб 1996-2004 йилларда туғилган футболчиларнинг кейинги фаолиятларига жиддий қарашимиз керак бўлади. Айнан шу оралиқда таваллуд топган футболчилар ЖЧ-2026 циклида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладилар. Бугунги кунда 1996 йилда туғилган истеъдодли футболчиларнинг аксариятини захира ўриндиқларида кўрамиз ваҳолангки улар аллақачон 20 ёшдан ошганлар. Кейинги авлод вакиллари ҳам мана шу ҳолатга тушмасликлари учун табиийки бугундан бошлаб олий лигада ислоҳот ўтказишимиз керак бўлади. Шаҳсан мен учун у ерда кимни фаолият олиб бориши муҳим эмас, муҳими ЖЧ-2026 операциясини ишлаб чиқиш. Яна бир бор қайтариб ўтаман, бу мақолани ЖЧ-2018 ва 2022га алоқаси йўқ. Мен доимий иштирок ҳақида айтаяпман.

Осиёнинг ЖЧдаги доимий иштирокчилари, Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари энди бирон муаммога учрашлари қийин. Ўзларини океандаги кит каби ҳис қилаётган бўлсалар ҳам ажабланмаймиз.



Осиёга берилган 8.5та йўлламанинг 4тасига кимлар эга чиқишиши маълум. Мана энди бизга 4.5та йўлланма қолаяпти. Аслида ишни тўғирлаб юборсак, бизда Австралия, Япония ва Жанубий Кореядан бўлмасада, Эрондан ўтиб кетиш имконияти йўқ эмас. Ҳозирги ҳолатда эса кейинги 4.5та ўринга қарашга мажбурмиз.

Энди ЖЧга чиқиш учун росмана имконият туғилгани учун Саудия Арабистонида ишга бўлган муносабат ошади. Уларда шундоқ ҳам яхши сифатдаги чемпионат бор. БАА ва Қатар ўз дастурини ишлаб чиққан ҳолда, бугундан бошлаб кейинги цикл учун янги чет эллик футболчиларга фуқаролик беришни бошлаб юборса бўлгани, 2024 йилга келиб улар МТЖ сафида майдонга тушишга тайёр бўлиб қоладилар. Хитой ҳам шундай йўлни танламайди деб ҳеч ким айта олмайди. Ундан ташқари Хитой чемпионатида амалга оширилаётган ишлар 10 йил ичида ҳеч бўлмаса Осиёнинг 8та терма жамоасида бири бўлиш учун кифоя қилса керак. Демак, яна ўша яримта ўрин эгаси бўлмаслигимиз учун, биз камида БАА, Қатар, Саудия Арабистони ва Хитойдан устун бўлишимиз керак.

Квоталар сонини ошиши орқали футболга бўлган муносабат ўзгариши аниқ. Чунки терма жамоамиз сўнгги циклларда ЖЧга чиқа олмаётган бўлсада, олтилаликка кира оляпти. Энди шу темпни ушлаб қолишимиз керак бўлади. Лекин бу оддий статистика. Юқорида қайд этиб ўтдим, энди олтилик эмас, саккизликка кирган терма жамоа ҳам ЖЧга чиқади ва бу борада рақобат ошиши табиий.

Яна Таиланд, Сурия ва Ироқ каби терма жамоаларга ҳам ҳурмат билан қараш керак. 10 йил ичида кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика