RU

Последние новости

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  4 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  160 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди Новости

ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди

Эртага, 17 июль, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК биносида Жаҳон чемпионати саралаши 4-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Осиёга ажратилган 8 та тўғридан-тўғри йўлланманинг 6 таси аллақачон ўз эгаларини топган. Учинчи саралаш босқичида ўз гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар — Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА плей-офф орқали яна бир имкониятга эга бўлишади. Бу ўйинлар 8 октябрдан 14 октябрга қадар бўлиб ўтади.

Жамоалар учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Фақатгина гуруҳ ғолиблари кейинги йилдаги мундиалга йўл олади. Ҳар бир гуруҳ марказлаштирилган майдонда (Қатар ва Саудия Арабистони мезбонлик қилади) ягона давра тизимида ўйналади.

Қура ташлаш учун саватчалар (ФИФА рейтингига қараб):

1-саватча: Қатар (ФИФА рейтингидаги ўрни: 53), Саудия Арабистони (58)
2-саватча: Ироқ (59), БАА (66)
3-саватча: Ўмон (79), Индонезия (118)

Ушбу гуруҳ босқичи якунлангач, ҳар бир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 13 ва 18 ноябрь кунлари уй-сафар тизимида плей-оффда тўқнаш келишади. Бу босқич ғолиби Осиё қитъасидан ФИФА қитъалараро плей-офф турнирида иштирок этади.


Эътиборлиси эртанги қуръа маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қатнашади ва жамоалар қайси гуруҳдан жой олишини аниқлаб беради. Бироз аввал эртанги қуръанинг репетицияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жамолиддин Бобожонов телеграмдаги каналида маълум қилди. 


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика