ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди
10 окт 2024 16:22
Новости
ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди
ЖЧ-2026 саралаши доирасида Австралия ўз уйида Хитой термасини қабул қилди.
Дастлабки икки турда биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган "кенгурулар" бу сафар гуруҳ аутсайдери Хитойга қарши баҳс олиб борди.
Кутилмаганда, ўйиннинг 20-дақиқасида Хие Венненг ҳисобни очди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада эса Крейг Гудвиннинг узатмасидан кейин Льюис Миллер мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда Гудвин ўзи катта саҳнага чиқди ва рақиб дарвозасини ишғол этди. Эътиборлиси, иккинчи бўлимда ҳам қўшиб берилган иккинчи дақиқада захирадан майдонга туширилган Велупиллай якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.
Шу тариқа, уч очкога эга бўлган Австралия (умумий 4 очко) гуруҳда 3-ўринга кўтарилиб олди, аммо қолган жамоалар ўз учрашувларини энди ўтказади.





Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии