ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди
12 окт 08:02
Новости


ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди
Қатар мезбонлик қилаётган "А" гуруҳининг иккинчи турида БАА Ўмонга қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни вақтда ушбу гуруҳда БАА 3 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Қатар ва Ўмон ҳисобида 1 тадан очко бор.
Гуруҳнинг 3-тур ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун Қатар ушбу баҳсда ғалаба қозониши шарт бўлса, БААни дуранг натижа ҳам қониқтиради.
Саудия Арабистони мезбонлигида ўтаётган "Б" гуруҳининг 2-турида Ироқ Индонезияга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида ироқликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Турнир жадвалида айни вақтда Саудия Арабистони ва Ироқда 3 тадан очко бор ва улар 14 октябрь куни ЖЧ йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради. Иккита баҳсда мағлуб бўлган Индонезия ЖЧ йўлланмаси учун курашдан чиқди.
Похожие новости

Комментарии
Индонезия эмас, Нидерландия)))
Saudiya kòpincha sizi xoxishlarizga zid ishla qiladi)))
Bu sapar ham kòraylikchi ....))) omad ln sizga