RU

Последние новости

16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  3 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  19 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8

ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью Новости

ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью

Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Ўзбекистон — Нидерландия

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00


ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон (11)

Нидерландия (36)

Ўйин

Ўзбекистон спорт тарихидаги энг йирик ўйинлардан бири ўтказилиши кутилмоқда. "Оқ бўрилар" жароҳатлар дастидан қийинчиликларга дуч келаётган бўлса-да, ўсиб келаётган юлдузлар Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботиров уларнинг ўрнини босишга ҳаракат қилади. 24 йил ичида биринчи марта катта саҳнага қайтган Нидерландия ажойиб дарвозабон Мануэль Куйк ва ажойиб иқтидор эгаси Аюб Бухорий сингари етакчиларга эга.

Футзалчилар фикри

"Таркибга жалб этилганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биз Нидерландияни диққат билан ўрганяпмиз. Бизда кўплаб жароҳатлар бор, лекин уларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Ёшлардан Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботировлар жуда яхши ўйнамоқда", деди жароҳат олган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов ўрнига чақирилган Анасхон Раҳматов.

"Унутилмас ўйинни бошдна кечирамиз. 12 минг томошабинга мўлжалланган арена лиммо-лим бўлишига шубҳа йўқ. Олдимизда қийин синов кутиб турибди. Маҳаллий мухлислар шовқин-сурон кўтариб, бизга қаршилик қилишга ҳаракат қилишади, лекин Финляндияга қарши ўйинда ҳам шундай ҳодисани бошдан кечирганмиз. У ерда барча оппоқ кийимда эди, қийқириқлар авжида эди, лекин биз бунга бардош бердик. Ўйлайманки, Ўзбекистонга қарши учрашувда ҳам муносиб қаршилик кўрсатишни уддалаймиз", деди Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Жорди Кретье.

Қизиқарли маълумот

Ушбу турнирда икки ака-ука Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши керак эди, аммо энди уларнинг ҳеч бири қатнашмайди. Дастлаб Даврон Чориев, сўнгра Дилшод Раҳматов жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

Нидерландиялик юлдуз Аюб Бухорий "Аякс" ва Марокаш терма жамоасининг собиқ футболчиси Нурдин Бухорийнинг укаси ҳисобланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика