RU

Последние новости

08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  0 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  10 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  9 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0

ЖЧ-2022. Хорватия — Бельгия учрашуви превьюси Новости

ЖЧ-2022. Хорватия — Бельгия учрашуви превьюси

Бугун ЖЧ-2022 "F" гуруҳидан плей-оффга йўл оладиган ва уйга кетадиган термалар номи аниқ бўлади.

Жадвалдаги ҳолат

Хорватия плей-оффга чиқишга жуда яхши имкониятга эга: ҳаттоки мағлуб бўлган тақдирда ҳам Златко Далич шогирдлари 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин бўлган вариант мавжуд. Бельгияга қарши баҳсдаги ғалаба ёки дуранг хорватларга кейинги босқични кафолатлайди.

Бельгияни амалда фақатгина ғалаба қаноатлантиради — мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Канададан Марокашни йирик ҳисобда таслим этиб, "иблисларга" дуранг билан ҳам кейинги босқичга чиқиш учун шароит қилиб беришини кутиш мушкул.


Хорватия


1. Хорватия таркиби – чинакам монолит. Ротацияни кутманг!

Хорватия ОАВ ва Златко Даличнинг матубот-анжуманидаги гапларига ишонсак, Бельгияга қарши тўлиқ асосий таркиб ўйнайди. Майдон марказида Марцело Брозович – Лука Модрич – Матео Ковачич учлиги асосий босимни ўз елкасига олади. Ҳужумда кичик жароҳат орттириб олган Никола Влашичнинг ўрнига Марко Ливая ҳаракат қилади. Бунинг оқибатида Андрей Крамарич марказий форвард нуқтасидан қанотга сурилади.

Хорватия қисқа захира ўриндиғи, катта юкламалар билан ўйнашга ўрганиб бўлган. Тўрт йил аввал финал йўлида жамоа 3 марта экстра-таймлар ўтказган, бу қўшимча 90 дақиқа дегани. Қатарда ҳам жамоа функционал жиҳатдан муносиб кўринмоқда, иккинчи турда хорватлар Канадани "жиловлай" олишди, уларни 2-дақиқада ўтказиб юборилган гол ҳам чўчитмади.

Шундай бўлсада, Златко Далич ўйин қандай боришидан қатъий назар захира ўриндиғидагиларга кўпроқ эътибор бериши зарур. Ҳимоя етакчиси Деян Ловрен ва ярим ҳимоя етакчиси Лука Модричнинг карточкаси бор, 1/8 финалда улар бўлмай қолса, оғир бўлади.


2. Андрей Крамарич — жамоаси ҳужумида энг яхшиси

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби ҳужумчиси Андрей Крамарич Хорватиянинг жаҳон чемпионатларида дубль қайд этган иккинчи футболчига айланди — 2014 йил Камерун билан баҳсда Марио Манжукич шундай натижага эришган. Канадага қарши учрашувда Крамарични 72-дақиқада алиштиришмаганда, 31 ёшли ҳужумчи хет-трикни расмийлаштириши ҳам мумкин эди.

Икки баҳсда Крамарич дарвоза томон беш бор зарба йўллаган (жамоада энг яхшиси), унинг зарбалари xG кўрсатгичи эса 1,05. Крамарич чиндан ажойиб формада ва яна бир бор асосий таркибда тушиб, жамоага ёрдам беришга тайёр бўлиши аниқ. Устига-устак Бельгияга қарши бўлганидек муҳим беллашувда.


3. Йошко Гвардиол майдондаги етакчилардан бири ва топ-клублар эътиборини ўзига қаратган

20 ёшли ҳимоячи учун Бельгия билан ўйин эҳтимолий иш берувчиларга ўз салоҳиятини яна бир бор кўрсатиш имконияти бўлиши мумкин. Матбуотдаги хабарларга қараганда, Гвардиолнинг "Лейпциг" билан келишувида товон пули мавжуд ва ўша банд келаётган ёзда кучга киради. Гвардиол қатор топ жамоалар эътиборини тортган. Улар қаторида "Челси" ва "Барселона" каби клублар ҳам бор.

Гвардиолнинг бу ЖЧдаги ўйинларидан нима учун кучли клублар бу ёш йигитга эътибор қаратганини тушиниб олиш мумкин: у Марокашга қарши баҳсда Хаким Зиешни хавфсизлантиришни уддалади, тўпни олиб қўйиш, тўп билан муомалада бўлиш ҳамда узатмалар сони бўйича терманинг энг яхши футболчиси бўлди. Мисол учун, агар майдонга тушса, Ромелу Лукакуни (у топ формада бўлмаса ҳам) зарарсизлантира олиш, Гвардиол учун жиддий қадам бўлади.


Бельгия

1. Бельгия дастлабки икки турда биттагина гол урган

Канадага қарши ўйинда ҳам, Марокаш билан баҳсда ҳам Бельгия ўзига ўхшамади ва ҳужумда айниқса самарадорлик етишмади. "Қизил иблислар" ҳужуми аввалига Канаданинг фаол прессингига, кейин — Марокаш ижросидаги — янада самарали вариантига дуч келишди ва канадаликлар қатор вазиятларда ўз имкониятларидан фойдалана олмаган бўлишса, марокашликлар бундай хатога йўл қўйишмади.

Хорватия термаси ҳам бельгияликларнинг "олтин авлоди" юқори даражада ўтказиши мумкин бўлган охирги катта мусобақасидаги ҳужумини тўхтата олиш имкониятига эга. Хорватларга қарши учрашувда Бельгиянинг ҳужумларни ташкиллаштиришдаги камчиликлари кўзга янада яққолроқ ташланиб қолиши мумкин. Златко Далич жамоаси умуман олганда кўп гол ўтказиб юбормайди: охирги 10 учрашувнинг фақат 1 тасида Модрич ва жамоадошлари 1 тадан кўп гол ўтказиб юборган, ўша 10 ўйиннинг 4 тасида эса умуман гол ўтказмаган.


2. Хорватияга қарши ўйинда Лукаку майдонга тушиши мумкин — бу етармикин?

Терманинг тиббий гуруҳи ва фитнес-мураббийлар Ромелу Лукаку имкон қадар тезроқ оптимал ҳолатга қайтиши учун қўлидан келганини қиляпти, лекин Лукаку ўша зўр формасига киргунига қадар — кеч бўлмасмикин? Гуруҳнинг биринчи баҳсини Ромелу ўтказиб юборди, иккинчисида — 81-дақиқада майдонга тушди. Унинг йўқлиги шундоқ ҳам "кетмони учмаётган" Бельгия ҳужуми янада оқсашига сабаб бўляпти. Ўйиндан олдинги матбуот-анжуманида бельгияликлар устози Лукакунинг асосий таркибда тушиш-тушмаслиги борасидаги саволга аниқ жавоб бера олмаслигини айтган.

Бельгиянинг яна бир жиддий муаммоси Эден Азар бу мавсум бор йўғи бир марта асосий таркибда майдонга тушган: "Реал"да қачонлардир топ даражада ҳаракат қилган футболчи деярли майдонга тушмаяпти. Шу сабабли Азар термада ҳам аввалги даражасини кўрсата олмаяпти.

Бу фақатгина иккита мисол — Бельгия термаси таркибида ҳозир топ ҳолатда бўлган футболчининг ўзи йўқдек. Кевин де Брёйне ҳам интервьюсида жамоасини "жуда қари" деб атади — аслида чемпионатнинг ўртача ёши энг катта таркиб бельгияликларда эмас, бироқ "иблислар"нинг жисмоний ҳолатидаги пасайишни ҳеч ким инкор этолмайди.


Таркиблар ва тактика 


Ҳужумкор 4-3-3 — Златко Далич Хорватияси учун одатий тактик схема. Жамоа таркибида жароҳатлар билан жиддий муаммо йўқ, лекин ёши катта футболчилар тикланиши учун вақт талаб қилинишини унутмаслик зарур. Буларнинг барчасига қарамай, 37 ёшдаги Модрични яна асосий таркибда кўрамиз.

Бельгия Ромелу Лукаку асосий таркибда тушиши ва яхши ўйнай оладиган ҳолатда бўлишидан умидвор — бироқ у фақатгина захирадан майдонга туша олса керак. Амаду Онана учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. 3-4-3 — Бельгия термаси учун бугунги баҳсга тактик схема.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика