RU

Последние новости

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди Новости

ЖЧ-2022. Франция Тунисга ютқазди, лекин гуруҳда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Тунис — Франция учрашуви якунланди.

Ўйинда Тунис 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Франция гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўл олди. 


Тунис – Франция 1:0

Гол: Хазри 58.

30 ноябрь, 20.00, «Education City Stadium»

Тунис – Дамен, Кешрида, Гандри, Мерья, Тальби, Маалуль, Схири, Лаидуни, Бен-Ромдан (Шалали, 74), Слиман (Абди, 83), Хазри (Жебали, 59).

Франция – Манданда, Дисаси, Варан (Салиба, 63), Конате, Камавинга, Верету (Рабьо, 63), Тчуамени, Фофана (Гризманн, 73), Гендузи (Дембеле, 79), Коман (Мбаппе, 63), Коло-Муани.

Огоҳлантиришлар: Кешрида 28.


Ушбу саҳифа орқали учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


102. Учрашув якунланди!


100. ВАР голни бекор қилди. 


98. ГООООЛ! Гризманн сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирмоқда! Ўнг оёқдаги кучли зарба ва гол. Йўқ, гол ҳисобланмади. Гризманн ўйиндан ташқари ҳолатда экан!


94. Тунисликлар кетма-кет ўйин қоидаларини бузишмоқда. Франция эса сўнгги дақиқани ҳужумда ўтказяпти. 


90. Ҳакам 2-бўлимга 8 дақиқа вақт қўшиб берди. 


89. Мбаппе чап қанотдан рейд уюштирди. Унинг зарбасини дарвозабон Дамен бартараф этди. 


85. Европаликларнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди. 


80. Франузлар олдинга ўтишмоқда. Янги тушган футболчилар ҳисобига жамоа ҳужумлар сонини оширди. 


79. Францияда сўнгги ўзгариш: Гендузи ўрнига Дембеле ўйинни тугатиб қўяди. 


78. Ўйин темпи ошган. Майдонда кураш кечмоқда. Майда фоллар ҳам кўпайди. 


75. Тунисда Бен-Ромдан ўрнига Чалели майдонга тушди. 


73. Фафана ўрнига Гризманн туширилди. 


70. Аммо Тунис ҳам ҳужумда давом этяпти. 


67. Учта ўзгаришдан кейин Франция ҳам олдинга ўта бошлаяпти. 


64. Францияда бирйўла учта ўзгариш: Варан, Коман ва Верету ўрнига Салиба, Мбаппе, Рабьо ўйинни давом эттиради. 


62. Нариги учрашувда Австралия ҳисобни очди. 


60. Гол урган Хазри майдонни тарк этди. Унинг ўрнига учрашувни Жебали давом эттиради.


58. ГООООООЛ!!!! Хазриииии!!!! У бир неча футболчи орасидан қочиб кетган ҳолда Манданда дарвозасини ишғол этмоқда - 1:0!


56. Тунис фаолликни йўқотаётгани йўқ. Жамоада ҳали плей-офф учун имконият бор. Бу паралелл ўйиндаги натижага ҳам боғлиқ. 


52. Лайдунииии! Африкаликлар яна олдинга ўтишди. Аммо навбатдаги ҳужум ҳам самара бергани йўқ. 


48. Тунис сардори Хазри Чуамени билан тўқнашувда йиқилиб тушди. Аммо жарима зарбаси йўқ. 


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


Танаффусда ўқиш учун: ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+2. Хазри узоқдан зарба берди. Аммо ноаниқ. 


45. Ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди. 


44. Паралелл равишда ўтаётган Тунис - Франция учрашувида ҳамон 0:0 ҳисоби қайд этилмоқда. Ўйиндан матнли трансляцияни ҳам кузатиб боришингиз мумкин


43. Туниснинг яна бир ҳужуми офсайд билан якунланди. 


39. Камавинганинг етказиб берган тўпига жамоадошлари етиб кела олишмади. 


35. Зарбааа! Хазрииии! Унинг чап оёқдаги зарбасини Манданда бартараф этди. 


33. Тунисликларнинг навбатдаги ҳужумини Камавинга бартараф этди. 


28. Кешрида Камавингага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка била жазоланди. 


25. Хавфли вазияяттттт! Команнинг дарвоза яқинидан чап оёқда берган зарбаси ноаниқ бўлди. 


23. Ана энди ўйин майдоннинг Тунис дарвозаси жойлашган қисмига ҳам ўтди - Франция ҳужум ташкил қила бошлади. 


19. Учрашувнинг 19-дақиқасига келиб францияликлар ҳам олдинга ўта бошлашди. 


17. Тунис Франциянинг иккинчи таркибига босим қилмоқда. Французлар асосий вақтни ҳимояда ўтказишмоқда. 


13. Камавинга жарима майдончаси ичида Хазрини йиқитди. Аммо пенальти йўқ. Давом этамиз. 


11. Тунисликлар ҳозирча биринчи рақам сифатида ҳаракат қилишмоқда. 


8. ГОООЛ!!! Афсуски ҳисобга олинмади.... Тунис футболчиси Гандри ҳисобни очганди. Афсуски ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Ҳисоб очилмай қолди. 


5. Тунис олдинга ўтмоқда. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбасини африкаликлар амалга оширишди. 


3. Қанотда Ҳазри ва Камавинга тўқнашуви бўлди. Фол. 


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Тунис бошлаб берди!


- Давлатлар мадҳияси янграмоқда. 


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Тунис ва Франция ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Тунис

Вахби Хазри - 58'

Чемпионат Мира. Группа D . Тур 3

30/11/2022, 20:00

0
:
1
Завершен

Франция

Стадион: Education City Stadium, 43627 зрителей

Главный судья: Matthew Conger

45'
90'
28'  Вайди Кечрида
58'  Вахби Хазри
58'  Аисса Лаидуни
60'  Вахби Хазри (Иссам Жебали)
74'  Мохамед Али Бен Ромдхан (Гелен Шалали)
83'  Анис Бен Слимане (Али Абди)
63'  Рафаэль Варан (Вильям Салиба)
63'  Жордан Верету (Адриен Рабьо)
63'  Кингсли Коман (Килиан Мбаппе)
73'  Юссуф Фофана (Антуан Гризманн)
79'  Маттео Гендузи (Усман Дембеле)
90'  Антуан Гризманн

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика