ЖЧ-2022. Швейцария плей-оффнинг сўнгги иштирокчисига айланди
03 дек 2022 02:01
Новости
ЖЧ-2022. Швейцария плей-оффнинг сўнгги иштирокчисига айланди
Сербия – Швейцария 2:3
2 декабрь, 23.59, "Stadium 974". 41378 мухлис
Голлар: Жердан Шакири (20, 0:1), Александр Митрович (26, 1:1), Душан Влахович (35, 2:1), Брел. Эмболо (44, 2:2), Ремо Фройлер (48).
Сербия – 23. Ваня Милинкович-Савич, 5. Милош Велькович (8. Неманья Гудель, 55), 4. Никола Миленкович, 2. Страхиня Павлович, 17. Филип Костич, 20. Сергей Милинкович-Савич (6. Неманья Максимович, 68), 16. Саша Лукич, 14. Андрия Живкович (7. Неманья Радоньич, 78), 10. Душан Тадич (21. Филип Журичич, 78), 9. Александар Митрович, 18. Душан Влахович (11. Лука Йович, 55).
Швейцария – 21. Грегор Кобель, 3. Сильван Видмер, 22. Фабиан Шер, 5. Мануэль Аканжи, 13. Рикардо Родригес, 23. Жердан Шакири (6. Денис Закария, 69), 10. Гранит Жака, 8. Ремо Фройлер, 15. Жибриль Соу (2. Эдимилсон Фернандеш, 69), 17. Рубен Варгас (16. Кристиан Фасснахт, 83), 7. Брель Эмболо (19. Ноа Окафор, 90+6).
Огоҳлантириш: Сильван Видмер (15), Рубен Варгас (34), Сергей Милинкович-Савич (47), Павлович (56), Страхиня Райкович (66), Неманья Гудель (81), Александар Митрович (82), Гранит Жака (90+5), Никола Миленкович (90+5), Фабиан Шер (90+9).
Сербия Александар Митрович - 26', Душан Влахович - 35' |
Чемпионат Мира. Группа G . Тур 3 03/12/2022, 00:00 3
:
2
Завершен
|
Швейцария Джердан Шакири - 20', Брель Эмболо - 44', Ремо Фройлер - 48' |
Стадион: Stadium 974, 41378 зрителей
Главный судья: Fernando Rapallini
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Швейцария иккинчи ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.
90+10. ЗАРБААААААА!!! Лукичнинг зарбаси ноаниқ кетди.
90+9. Фабиан Шер огоҳлантирилди. Швейцария жарима майдончаси ёнида жарима зарбаси юзага келганди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.
90+5. Майдонда кичик жанжал юзага келди. Якунда Жака ва Миленкович огоҳлантирилди.
90+2. ЗАРБААААА!!! Лука Йовичнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Нариги томонда Камерун гол урди. Кўрамиз. Сербия Швейцарияни ўзи билан тортиб кетиши ҳам мумкин)
Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. УХХХХХХ!!! Фасснахт рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб келди. У зарба бераман дегунча Милинкович-Савич тўпни қайтариб юборди.
Агарда шу ҳисоб сақланиб қолинса, Швейцария плей-оффга йўл олади.
83. ЗАРБААААА!!! Максимовичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
81. Уххххх!! Швейцарияда хавфли нуқтадан жарима зарбаси.
77. Сербларда жарима зарбаси юзага келганди. Ундан фойдаланиб бўлмади.
71. Швейцария ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Якуний пас ноаниқ.
63. УХХХХХХХХ!!! Сербия ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Миленковичнинг узатмаси Митровичга етиб бормасидан тўпни Кобель ушлаб олди.
57. УХХХХХ!! Эмболо иложсиз ишни бажарди. У бир метрдан тўпни дарвозага кирита олмади.
55. Фабиан Шер Швейцариянинг навбатдаги ҳужумини қайтарди.
48. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФРООЙЛЕЕЕРРР!!! Швейцария яна ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+2. Сербия ҳужумга ўтди. Зарбадан кейин тўп швейцарияликларнинг қўлига теккандек кўринди. Бироқ бунга эътибор қаратилгани йўқ.
44. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЭМБОЛОООООО!!! Супер комбинация ва ажойиб якун! Ҳисоб тенглашди.
43. Швейцария ҳужумда. Аммо Эмболонинг якунийдек кўринган пасини ҳимоячилар илиб кетишди.
38. ЗАРБААААА!!! Видмернинг кучли зарбасини Павлович кўкраги билан қайтарди ва ҳеч нимани сезмагандек ўйинни давом эттирди.
35. ГООООООООЛЛЛЛ!! ВЛАХОВИЧЧЧЧЧ! Ўйинни яхши бошлай олмаган Сербия ҳисобда олдинга чиқиб олди! Влаховичнинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини Кобель қайтара олмади!
30. ЗАРБАААААА!! Шакири Швейцарияни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Унинг зарбаси салгина ноаниқ кетди.
26. ГОООООООООООЛЛЛ!! Митрович тўпга боши билан зарба берди. Шунчаки "михлаб қўйди". Ажойиб гол бўлди ўзиям.
23. Варгас рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринганди. Ҳакам бу ҳолатга эътибор бергани йўқ.
20. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Швейцариянинг ҳужумлари ўз самарасини берди. Датслабки зарбани ҳимоячилар қайтаришди. Шакирининг зарбаси эса Павловичга тегиб, дарвозадан ўрин олди!
18. Эмболо қарши ҳужумга ўтаётганди. Лекин Сергей Милинкович-Савич подкати билан тўпни ўзиники қилиб олди.
14. Ухххххх!! Швейцарияда имконият. Қанотдан узатилган тўпга берилган зарбани ҳужумчининг шериги қайтариб қолди.
11. ЗАРБААААААААА!! Живковичнинг кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Қайтган тўпни ҳужумдаги икки серб эплаб дарвозага йўллай олмади.
5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бурчакдан узатилган тўпга Миленкович боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.
4. Сербия ҳам ҳужумга ўтди. Миленковичнинг қанотдан оширган тўпини Шер қайтариб юборди.
25-сония. ЗАРБААААА!!! ЗАРБААААА!! 25-сониянинг ўзидаёқ Ваня Милинкович-Савич ўз ҳисобига иккита сейв ёздириб қўйди. Швейцария илк дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келганди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ҳурматли футбол мухлислари! ЖЧ-2022нинг гуруҳ босқич ўйинлари ҳам якунига етмоқда. 3-тур доирасидаги сўнгги баҳс стартига ҳам оз вақт қолди.
Комментарии