RU

Последние новости

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди? Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?

Бугун Осиё қитъаси бўйлаб жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кишини хурсанд қилган жиҳати, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сингапур меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўлга киритилган иккита ғалабадан кейин вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди. 

Албатта, шу ўринда кўпчиликни ён қўшниларимиз қайд этган натижалар қизиқтириши табиий. Шу боис қуйида қўшниларимиз бу турни қандай ўтказишгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. 

Афғонистон 

"E" гуруҳида баҳс олиб бораётган Афғонистон ўтган тур сафарда Уммонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу жамоа қуръа жараёнида 4-саватчадан жой олгани боис бу турда дам олди. Афғонистон термаси 3та ўйиндан сўнг уч очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳозирча фақат Бангладешни мағлуб этган. Афғонистон кейинги турни 14 ноябрь куни ўз майдонида Ҳиндистонга қарши ўтказади.

 


Қирғизистон

Бугун Мўғулистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган Қирғизистон жадвалнинг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. Александр Крестинин шогирдлари ҳисобида 6 очко мавжуд. Мўғулистон билан кечган баҳсда Гулжигит Аликулов ва Мирлан Мурзаев томонидан киритилган голлар қўшниларимизга навбатдаги ғалабани тақдим этди. Қирғизистон терма жамоаси кейинги турни (14 ноябрь) Бишкекда Японияга қарши ўтказади. 


Тожикистон 

Яна бир ён қўшнимиз Тожикистон терма жамоаси бу сафар мағлубиятга учради. Усмон Тошев шогирдлари Душанбеда Японияни қабул қилиб 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда Такуми Минамино дублга эришган бўлса, яна бир гол Такума Асано ҳисобига ёзилди. Маълумки, Қирғизистон ва Тожикистон саралашда битта гуруҳда иштирок этяпти ва Тожикистон ҳам 6 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистон терма жамоаси 5-турни сафарда Мьянмага қарши ўтказади. 


Туркманистон 

Ўзига яраша кучли гуруҳдан жой олган Туркманистон бу турда дам олди. 3-турни жамоа меҳмонда Ливанга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Туркманлар таркибида аввалги ўйинда Алтимират Аннадурдиев  гол муаллифи бўлди. Туркманистон термаси ҳисобида 3 очко бўлиб, гуруҳ жадвалида 4-ўринда боряпти. Бу жамоа келаси турда 14 ноябрь куни ўз майдонида КХДР термасини қабул қилади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика