RU

Последние новости

22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  35 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  21 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  250

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқнинг ўз майдонида Эрон ва Баҳрайн билан ўйини сўроқ остида

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилади. Бироқ бу ўйинлар бошқа давлатга кўчирилиши мумкин. Гап шундаки, ФИФА Ироқдаги сиёсий вазиятга ишончсизлик билан қараяпти ва навбатдаги иккита уй учрашувни бехавотир ўтказиш ниятида. 

Тақвимда Ироқнинг навбатдаги иккита ўйини Басра шаҳридаги "Басра Халқаро стадиони"да бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган, бироқ октябрь ойида Ироқда юз берган намойишдан сўнг ФИФА ўйинни ўтказиш борасида ташвишга тушиб қолди. Ҳозирча Ироқ - Эрон учрашуви мамлакат шимолидаги Арбил шаҳрида ўтказилиши мумкин деган гаплар юрибди. Якуний қарор эса тез орада қабул қилинади. 

Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан айнан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучди ва стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрди. Турнир жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика