RU

Последние новости

12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  17 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  6 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  6

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди Новости

ЖЧ-2022 саралаш. Эртага Саудия Арабистони бошлайди

Эртага, 10 сентябрь, куни ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд 2-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан жой олгани боис бу турда дам олади. Лекин эртага биринчи саватчадаги жамоалар ўз юришини бошлайди. Айтиш мумкинки, мана энди курашга жаҳон чемпионатига бориш учун ҳақиқий даъвогарлар қўшилади. 

Гуруҳимиздаги энг кучли рақиб Саудия Арабистони эртага сафарда Яман меҳмони бўлади. Яманда сиёсий нотинч вазият туфайли учрашув Баҳрайнда ташкил этилади ва бизнинг вақт билан 17:00да бошланади. Яман 1-турда Сингапур билан дуранг ўйнади. 

Эртанги ўйин франциялик мураббий Эрве Ренар учун дебют ҳисобланади. Чунки ушбу мутахассис Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида илк расмий учрашувини ўтказади. 

Эртага шунингдек, Сингапур - Фаластин беллашуви ҳам бўлиб ўтади. Сингапур кетма-кет иккинчи бор ўз майдонида ўйнайди. Бу жамоалар ўйини 16:45да старт олади. Фаластин бош мураббийи Нуриддин Оулд Али шундай деди: "Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабани унутиб, бор эътиборни навбатдаги баҳсга қаратишимиз керак. Футболда ўтмишдаги ютуқлар билан яшаш керак эмас. Мен бу ҳақда футболчиларга ҳам айтдим". 

Демак, эртага гарчи миллий терма жамоамиз ўйин ўтказмаса-да, гуруҳдаги вазиятни билиш учун иккита ўйинни диққат билан кузатиб борамиз.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика