RU

Последние новости

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

ЖЧ-2022. Қатардаги мундиалдан бетакрор суратлар Новости

ЖЧ-2022. Қатардаги мундиалдан бетакрор суратлар

Жорий йилги жаҳон чемпионатида юзлаб фотосуратчилар меҳнат қилишди.

Ушбу турнирда эсда қоларли бўлган 22 фотосуратни сизлар билан баҳам кўрамиз.

Фото:  Дан Муллан

Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер "Халифа" стадионида япониялик ҳимоячи Мая Йошида билан тўп учун курашмоқда.

Фото: Ларс Барон

Хорватиялик Лука Модрич "Ал Байт" стадионида Марокашга қарши ўйинда иштирок этмоқда.

Фото: Ларс Барон

Хорватиялик Марсело Брозович Марокашга қарши ўйинда рақиб жарима зарбасини чоғида қуйи бўшлиқни тўлдириш учун ерда ётибди.

Фото: Майкл Стил

Ришарлисон Бразилия таркибида Сербия дарвозасини ишғол қилмоқда.

Фото: Дан Муллан

Аргентиналик Энцо Фернандес "Лусайл" стадионида Мексика дарвозасига тўп киритди.

Фото: Дэвид Рамос

Гана футболчилари Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан майдонни кўздан кечиришга тайёргарлик кўришмоқда.

Фото: Матиас Ҳангст

"974" стадионда бўлиб ўтган "C" гуруҳи ўйинида аргентиналик Лионель Мессига польшалик Войцех Шесни томонидан қўполлик ишлатилди, бу эса ҳакамнинг ВАР орқали кузатувидан сўнг пенальти белгиланишига олиб келди.

Фото: Шон Боттерилл

Коста-Рикага қарши "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Германия терма жамоасининг захира ўриндиғида ўтирган футболчилари гуруҳ босқичида қолиб кетганидан кейин тушкунликка тушишмоқда.

Фото: Франсуа Нель

"974" стадионда швейцариялик Гранит Жака ва сербиялик Никола Миленкович ўртасидаги тўқнашув.

Фото: Майя Ҳитиж

"Аҳмад Бин Али" стадионида Аргентинанинг Австралияга қарши 1/8 финал ўйини олдидан болалар футболчилар билан майдонга чиқишга тайёргарлик жараёнида Месси билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Толибжон Қосимов

Лионель Месси Австралияга қарши баҳсда бир нечта рақибини алдаб ўтмоқда. 

Фото: Лоуренс Гриффитс

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Ал Тумама” стадионида бўлиб ўтган 1/8 финал учрашувида польшалик ўнг қанот ҳимоячиси Метти Кеш билан тўпга эгалик қилиш учун кураш олиб бормоқда.

Фото: Франсуа Нель

Бразилия футболчилари Жанубий Корея устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Неймарнинг голини нишонлашмоқда.

Фото: Алекс Гримм

Марокаш футболчилари "Education City Stadium"да Испанияга қарши 1/8 финалида пенальтилар сериясида қозонилган ғалабани нишонламоқда.

Фото: Патрик Смит

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес "Лусаил" стадионида Нидерландия футболчиси Ван Дейкнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтармоқда.

Фото: Шон Боттерилл

Аргентина футболчилари ярим финалга чиқиш йўлида Нидерландияга қарши ўйиндаги ғалабани нишонламоқда.

Фото: Патрик Смит

Португалиялик Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2022 чорак финалида Марокашдан учралган мағлубиятдан (1:0) кейинги ҳолати.

Фото: Александр Ҳассенштейн

Марокашлик Софиан Буфал жамоаси билан Португалияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олгач, ғалабани онаси билан нишонламоқда.

Фото: Ричард Ҳиткот

Ҳарри Кейн "Ал Байт" стадионида Францияга қарши кечган чорак финал баҳси давомида пенальтини кўкка совурди.

Фото: Дан Муллан

Аргентина ҳужумчиси Хулиан Альварес "Лусаил" стадионида Хорватияга қарши ярим финалда гол урмоқда.

Фото: Майкл Риган

Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппе Марокаш устдан қозонилган ғалабани нишонламоқда, суратда ПСЖдаги шериги Ашраф Ҳакими билан либос алиштиргандан кейинги ҳолати.

Фото: Матиас Ҳангст

Аргентиналик Лионель Месси Жаҳон чемпионати финалида Францияга қарши ғалабадан сўнг кубок тақдимотида саҳнага чиқмоқда.

Фото: Дэвид Рамос

Лионель Месси "Лусайл" стадионида жаҳон чемпионлигини кубок билан биргаликда тантана қилмоқда.


Суратлар Getty Images сайтидан олинди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика