RU

Последние новости

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

ЖЧ-2022. Сенегал мезбон Қатар устидан ишончли ғалабага эришди Новости

ЖЧ-2022. Сенегал мезбон Қатар устидан ишончли ғалабага эришди

Жаҳон чемпионати "A" гуруҳи 2-туридан ўрин олган баҳс бошланди.

Қатар – Сенегал 1:3 

18.00, «Ал Тумама» стадиони

Гол: Мунтари 78' – Диа 41', Дьеду 49', Дьенг 84'

Қатар – Баршам, Ро-Ро (Муҳаммад Ваад, 83), Хухи, Муҳаммад, Ҳассан, Аҳмад (Тарек Тарек, 83), Будиаф (Хатим, 69), Мадибо, Ал Ҳайдос (Мунтари, 74), Али, Афиф.

Сенегал – Менди, Сабали, Кулибали, Якобс (Сиссе, 78), Диалло, Гуйе, Менди (Сарр, 78), Дьеду (Дьенг, 74), Сарр (Ндиайе, 74), Диатта (Пате Сисс, 65), Диа.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад (20), Диа (31), Аҳмад (45+2), Якобс (52), Сисс (87)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Зарбааа!  Алмоез Алининг олисдан йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Зарбаааа! Абдулкарим Ҳассаннинг кучли зарбаси сал ноаниқ кетди. 

87. Пате Сисс қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

84. ГООООООООЛ! Бамба Дьенг ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди! 

83. Қатарда алмаштириш: Ҳумам Аҳмад ўрнига Тарек Тарек майдонга тушди.

83. Қатарда ўзгариш: Педро Мигель ўрнига Муҳаммад Ваад туширилди.

78. ГООООООООООООЛ! Муҳаммад Мунтари узоқ кутилган голни урди! 1:2! 

78. Сенегалда 2 та ўзгариш: Якобс ўрнига Сиссе, Менди ўрнига Сарр ўйинга қўшилди. 

74. Сенегалда 2 та алмаштириш: Сарр ўрнига Ндиайе, Дьеду ўрнига Дьенг тушди.

74. Қатарда ўзгариш: Ал Ҳайдос ўрнига Мунтари ўйинни давом эттиради.

73. Қатарлик футболчилар ҳужум чоғида қоидани бузишди. 

69. Қатарда ўзгариш: Будиаф ўрнига Хатим ўйинга қўшилди.

67. Даҳшаааат! Исмоил Муҳаммаднинг яқин масофадан берган зарбасини Менди қайтарди! Яна қандай вазият керак, Қатарга??!!!  

65. Сенегалда алмаштириш: Крепин ўрнига Пате Сисс майдонга тушди.

63. Ваууу! Алмоез Али яқин бурчакни нишонга олди, аммо Менди шу ерда эканлигини кўрсатиб қўйди. 

61. Зарбаааа! Абдулкарим Ҳассан олисдан кутилмаганда ўнг оёқда кучли зарба йўллаб қолди. Менди шерикларидан сергак туришни талаб қилди. 

57. Исмаила Сарр жарима майдончаси ичида деярли бир ўзи қолди ва зарба берди, аммо кутилганидек чиқмади.  

56. Абдулкарим Ҳассан узоқ масофадан дарвозани пойлашга уринди, аммо у тепган тўп шеригига тегди.

52. Якобс қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.

49.  ГООООЛ!  Якобснинг узатмасидан кейин Фамара Дьеду бош билан гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

46. Иккинчи тайм бошланди! 

45+4. Акром Афиф бурчакдан тўпни ичкарига оширди, аммо рақиблар серган турганликларини кўрсатишди. 

45+2. Ҳумам Аҳмад қўпол ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Биринчи таймга 7 дақиқа қўшди. 

44. Фамара Дьеду қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

41. ГОООООООООООООЛ! Булайе Диа ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очди! 

37. Крепин Диатта ҳужумда фоль ишлатди, Матеу Лаос дарҳол ҳуштагини чалди. 

35. Булайе Диа жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди. У Исмаила Саррни тўп билан таъминлади, аммо ҳимоячи вазиятга аралашган ҳолда тўпни эгаллаб олди. 

34. Акром Афиф тўп билан ичкарига кириб борди ва пенальти ишлашга максимум ҳаракат қилди. Бош ҳакам Лаос ҳеч қандай фоль қўйлигини айтди. 

33. Ҳумам Аҳмад кичик жароҳатга йўлиққан кўринади. Унинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

31. Булайе Диа қўполлик учун огоҳлантирилди.

29. Юссуф Сабали биринчи марта зарба берди, бироқ аниқлик етишмади. Тўп ўнг устун олдидан ўтиб кетди. 

27. Крепин Диатта тўпни ичкарига узатиб берди, аммо ҳимоячилар бири тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Сенегал корнер ишлади. 

26. Зарба! Абдулкарим Ҳассан зарба беришга шошиб қолди. Тўп манзилга аниқ бормади.

24. Зарба! Идриси Гуйенинг зарбаси хавфли кўриниш касб этди. Зарба Мешал Баршамни асабийлашишга мажбур қилди. 

20. Исмоил Муҳаммад қўполлик ишлатгани боим сариқ карточка олди. 

17. Фамара Дьеду жарима майдони ичила ҳаводаги курашда ютиб чиқди, бироқ зарба ноаниқ кўриниш олди.

15. Тўп ҳимоячилардан ўтиб Акром Афифга етиб келди. У илк бор дарвоза томон зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

12. Исмаила Сарр (Сенегал) отдал пас. Его получил Крепин Диатта, но успешно вмешались защитники.

11. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. 

9. Зарба! Нампалис Менди узоқ масофадан зарба йўллади, тўп мўлжалга аниқ бормади ва дарвоза устуни ёнидан ўтди. 

6. Акром Афиф офсайдда қолиб кетди. 

4. Зарбаааа!  Ҳимоячилар Исмаила Саррни ёпишга улгуришмади. У якунда зарба йўллашнинг уддасидан чиқди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

3. Калиду Кулибали жарима майдончаси ичидан шерикларини изламоқда, бироқ рақиб ҳимоячиларидан бири тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика