RU

Последние новости

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  9 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  16 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал) Новости

⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси “ўлим гуруҳи”дан пешқадам сифатида муддатидан олдин 1/8 финалга чиқди (+жадвал)

Бироз олдин, Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Баҳсда ҳамюртларимиз Қудрат Худойқуловнинг дубли Азиз Абдураҳмонов голи эвазига европа вице-чемпионини 3:0 ҳисобида таслим этишга эришди. Дастлабки турда эса Евро-2021 бронза медали соҳиби Польша 3:1 натижаси билан мағлуб этилганди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда польшаликлар Танзанияни йирик (3:0) ҳисобда устун келишди. Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари “ўлим гуруҳи”да биринчи ўринни муддатидан олдин ҳал этган ҳолда 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасига кейинги босқичда А/Б/C/Д гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бири рақиблик қилади. Мазкур раунд баҳслари 5 октябрга белгиланган. Унгача эса ҳамюртларимиз гуруҳ босқичидан ўрин олган охирги ўйинини эртага, 3 октябрь куни аутсайдер Танзанияга қарши ўйказади. Учрашув Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика