RU

Последние новости

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонига тортаверса, у йиртилиб кетади"  0 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  3 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  8 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  7 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  16 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  5 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  16 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  11 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10

ЖЧ-2022: Очилиш ўйини сотилган деб тахмин қилинган Катар — Эквадор ўйини учун превью Новости

ЖЧ-2022: Очилиш ўйини сотилган деб тахмин қилинган Катар — Эквадор ўйини учун превью

Бугун 20 ноябрь куни 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири – футбол бўйича терма жамоалар ўртасида мундиал бошланади.

Дастлабки ўйин мезбон Қатар ҳамда Эквадор ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да «Ал Байт» стадионида бошланади.


Ўйин сотилган бўлиши мумкинми?

Турнир бошланишидан олдин Британиянинг Яқин Шарқ тадқиқотлари марказининг минтақавий раҳбари, сиёсатчи ва журналист Амжад Таха бомба хабар тарқатди: Очилиш учрашувини Қатар шайхлари сотиб олган бўлишлари мумкин. Журналистнинг маълум қилишича, Эквадорнинг саккиз футболчисини деярли саккиз миллион долларга сотиб олинган. Кейинчалик бу хабарни яна бешта шахс тасдиқлади. Агар Таханинг гаплари ҳақиқат бўлиб чиқса, учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланиши лозим. Нима бўлган тақдирда ҳам турнир бошланишига икки кун қолганида шундай хабар бутун дунёни қамраб олди.


⚡️ Жаҳон чемпионати мезбонлари дастлабки ўйинда қандай натижа қайд этган?        


Мезбонлар сўнгги йилларда анча ўсишга эришдилар

Бир неча ўн йиллар давомида минтақанинг энг заиф жамоаларидан бири бўлган Қатар тўғри инфратузилма билан ривожланиш мумкинлигини исботлаб берди. Маҳаллий футболга йиллар давомида қилинган ажойиб сармоя ўз самарасини берди. 2019 йилги Осиё Кубогидаги ғалаба Қатар учун сезиларли муваффақият бўлди. БААда бўлиб ўтган турнирда ҳозирги мураббий Феликс Санчес қўл остида қатарликлар тарихдаги биринчи чемпионликни қўлга киритди.


Эквадор турнирда жуда ёмон спорт формада келмоқда

Эквадорнинг сўнгги бешта ўйинидан тўрттаси гол ура олмади, бешинчи ўйинда жанубий америкаликлар Кабо-Вердени 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. «Уч ранглилар» йил давомида атиги иккитагина ўйинда ғалаба қозонишган.

Эквадор терма жамоасининг ўйин билан боғлиқ муаммолар саралаш босқичида бошланганди. Улар олиниши мумкин бўлган очколарнинг 50% дан камини тўплашга муваффақ бўлишди. Охирги 11 ўйинда жанубий америкаликлар биттадан кўп гол уришмади, жамоанинг ҳужум чизиғида катта муаммолар борлигини натижалар ҳам айтиб турибди. Эквадор сўнгги бор ўтган йили қаторасига иккита ўйинда ғалаба қозонишга эришган.



Кайседо-Валенсия: ўзгаришлар қила оладиган тандем

Эквадор терма жамоаси охирги бўлиб жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди. «Уч ранглилар» таркибига Жанубий Америка миллий чемпионатларининг футболчилари, Европанинг етакчи чемпионатлари вакиллари ҳам киритилган.

Пьеро Инкапье, Первис Эступиньян, Мойсес Кайседо,Хосе Сифуэнтес ва Эннер Валенсия каби ўйинчилари бор таркиб катта жамоаларга қарши ҳам бемалол ўйнай олиши мумкин. Кайседо-Валенсия дуэти эса нафақат қатарликларни, балки гуруҳдаги ҳар бир рақибнинг ҳимоясига жиддий хавф туғдиради.


Қатарда ЖЧ олдидан финал ўтказиладиган шаҳар қурилди. Бу ноёб ҳодиса        



Таркиб ва тактика

Феликс Санчес Қатарда анча йиллар давомида ишлаб келмоқда. У қатарликларни 69 та учрашувда майдонга олиб тушган. Рақибга қараб унинг тактикаси 3-5-2 ёки 5-3-2га ўзгаради. Бугун Санчес катта эҳтимол билан ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Сабаби оддий: жамоаси жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида майдонга тушади.



Густаво Альфаро Эквадор терма жамоасини 2020 йилнинг августидан бери бошқариб боради. Унинг қўл остида жамоа 31 та ўйинда майдонга тушди. Жамоа асосан 4-3-3 тактикасида майдонга тушади. Камдан кам ҳолларда тактика 4-2-3-1га ўзгаради. Густаво асосан прагматик футболни ҳуш кўради.


Ҳакамлар

Қатар ва Эквадор ўртасидаги ўйинни италиялик Даниэле Орсато бошқариб боради.  

Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия)
Қанот ҳаками 1: Чиро Карбоне (Италия)
Қанот ҳаками 2: Алессандро Жаллатини (Италия)
Захира ҳаками: Иштван Ковач (Руминия)


Очилиш ўйини учун тахминий таркиблар

Қатар: Ал Шиб, Ал Раби, Хухи, Ҳассан, Ро-Ро, Аҳмад, Хотам, Будияф, Ал Ҳайдос, Афиф, Али.

Сўроқ остида: Акром Афиф

Эквадор: Домингес, Пресиад, Эступиньян, Торрес, Инкапиэ, Мендес, Сифуэнтес, Кайседо, Мена, Ибарра, Валенсия.

Сўроқ остида: Данило Арболеда, Груэсо, Сармьенто.


Жамоаларнинг сўнгги бешта ўйиндаги статистикаси


 

Очилиш ўйини жуда мухлисбоп бўлиши жуда қийин. Ҳар икки жамоа ҳам рақибнинг хатосидан фойдаланган ҳолда ғалабани илиб кетишлари мумкин. Охирги вақтдаги эквадорликларнинг ҳужумидаги омадсизларига қарамасдан, фаворит Лотин Америка жамоаси! Қатар мезбон фактори ва мухлислари орқали устунликка эришиши мумкин. Қатарликларнинг катта майдонларда тажрибасизликлари ҳам бугунги ўйин натижасига тасир қилиши мумкин.


Катар

Чемпионат Мира. Группа A . Тур 1

20/11/2022, 21:00

2
:
0
Завершен

Эквадор

Эннер Валенсия - 16', Эннер Валенсия - 31'

Стадион: Al Bayt Stadium, 67372 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
15'  Саад Аль-Шиб
22'  Альмоэз Али
36'  Карим Будиаф
72'  Хассан Аль-Хайдос (Мохаммед Ваад)
72'  Альмоэз Али (Мохаммед Мунтари)
78'  Акрам Афиф
3'  Эннер Валенсия
16'  Эннер Валенсия
29'  Мойсес Кайседо
31'  Эннер Валенсия
31'  Анхело Пресиадо
56'  Джегсон Мендес
68'  Ромарио Ибарра (Джереми Сармьенто)
77'  Эннер Валенсия (Хосе Сифуэнтес)
90'  Микаэль Эстрада (Кевин Родригес)
90'  Мойсес Кайседо (Алан Франко)


Салом, Қатар! Мундиалнинг биринчи иштирокчиси билан танишув        

Мундиаль 2022. Эквадор!        

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика