RU

Последние новости

13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  5 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  7 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3

ЖЧ-2022. Марокаш Хорватияни юта олмади Новости

ЖЧ-2022. Марокаш Хорватияни юта олмади

ЖЧ-2022 1-тури доирасидаги Марокаш – Хорватия учрашуви ниҳоясига етди.

ЖЧ-2022

"F" гуруҳи. 1-тур

Марокаш 0:0 Хорватия

Бош ҳакам: Фернандо Рапальини (Ла-Плата, Аргентина)

Ассистентлар: Хуан Пабло Белатти (Саладильо, Аргентина), Диего Бонфа (Аргентина)

Захира ҳаками: Кевин Ортега (Кальяо, Перу)

15:00. "Ал Байт" стадиони

Марокаш – Яссин Буну, Ашраф Хакими, Найеф Агерд, Ромен Саисс, Нуссаир Мазрауи (Яхья Аттьят-Алла, 60), Аззедин Унаи (Абдельхамид Сабири, 82), Софьян Амрабат, Селим Амалла, Хаким Зиеш, Юссеф Эн-Несири (Абдерразак Хамдалла, 82), Софьян Буфаль (Эз Абде).
Захира: Мунир Мохамеди, Ахмед Реда Таньяути, Джавад Эль-Ямик, Ашраф Дари, Бадр Банун, Анасс Зарури, Билал Эль-Ханнус, Яхья Жабран, Ильяс Шаир, Закария Абухляль, Валид Шеддира. Мураббий: Валид Реграгуи 

Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич, Брозович, Ковачич (Ловро Майер, 79), Влашич (Марио Пашалич, 46), Перишич, Крамарич (Марко Ливая, 71).
Захира: Иво Грбич, Ивица Ивушич, Йосип Станишич, Борна Баришич, Мартин Эрлич, Домагой Вида, Йосип Шутало, Кристиан Якич, Лука Сучич, Бруно Петкович, Анте Будимир, Мислав Оршич. Мураббий: Златко Далич
Огоҳлантириш: Амрабат (78). 

Учрашув якунланди! Томонлар биттадан очкога эга чиқишди.

90+6. Ливая нисбатан қоида бузилди. Хорватлар гол учун охирги уринишни амалга оширади.

90+1. Зарбалар бўйича ҳисоб тенг — 6:6.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. Ливая дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни тўхтата олмади.

82. Марокашда қўш ўзгариш Эн-Несири ўрнига Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ, Азеддин Унаи ўрнига эса Сабири майдонга тушди.

80. Гвардиол зарба бериш чоғида ўйин қоидасини бузди.

79. Хорватияда ўзгариш. Ковачич ўрнига Ловро Майер майдонга чиқарилди.

78. Софьян Амрабат Модричга нисбатан ишлатган фоли учун огоҳлантирилди.

76. Иван Перишич Ашрафнинг оёғига тепди.

72. Хорватияда кетма-кет "корнер"лар натижасиз тугаяпти.

71. Андре Крамарич ҳам ўйиндан олинди. Унинг ўрнини "Хайдук" тўпурари Марко Ливая эгаллади.

65. Марокашда навбатдаги ўзгариш. Софьян Буфаль ўрнига Эз Абде майдонга чиқди.

64. Ухх! Ҳакимининг жудаям кучли зарбасини Ливанкович қайтариб юборди.

63. Лука Модричдан навбатдаги фол. Марокаш жарима зарбасига эга бўлди.

62. Африкаликлардан хавфли ҳужум. Ашраф Ҳакимининг узатмасини дарвозага киритишга ҳеч ким топилмади.

60. Марокашда мажбурий ўзгариш: жароҳатга йўллиққан Нуссаир ўрнига Аттьят-Алла майдонга тушди.

58. Мазрауи бир неча дақиқага чидади ва яна майдонга йиқилди. У ўйинни давом эттира олмайди.

54. Мазрауи майдонда ётибди. У шифокорлар ёрдамига муҳтож.

52. Модрич Юрановични олдинга бошлади. Унинг жарима майдонига узатмасини Ашраф майдон ташқарисига чиқариб юборди.

51. Буффалнинг зарбасини Ловрен қайтарди, қайтган тўпга берилган Мазрауининг зарбасини Ливанкович бартараф этди.

50. Маттео Ковачичга нисбатан қоида бузилди.

46. Софиан Амрабат кийиниш хонасида қолиб кетгани боис 2-бўлим старти бироз кечикди.

— Златко Далич 2-бўлим аввалида Влашични ўзгартиришга қарор қилди. Энди ҳужум чизиғининг ўнг қанотида Марио Пашалич ҳаракатланади.

Тайм якунланди. Танаффус!

45+2. Влашич тепган тўпни Агуэрд "блоклади". Қайтган тўпга берилган Модричнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

45+1. Яссин Бунудан ажойиб сейв! "Севилья" посбони Влашичнинг зарбасини қайтарди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Модрич Ҳакимига нисбатан қоидани бузди. Марокаш қулай нуқтадан "стандарт"га эга бўлди.

37. Зарбалар камайиб, қўполликлар кўпайди.

30. Ҳар икки жамоанинг мудофаа чизиғи ҳозича хатосиз ўйнаяпти.

25. Эн-Несири жарима майдони ичида тўпни ажойиб тарзда ўзига бўйсундирди. Аммо зарбани ҳимоячидан ўтказолмади.

21. Мазрауи хорватларнинг кескин ҳужумини бартараф қилди.

19. Модрич жарима майдонининг ёнгинасида Ашрафнинг оёғига тепди. Жарима зарбаси...

17. Ухх! Иван Перишичнинг узоқ масофадан йўллаган кучли забасига аниқлик етишмади.

15. Модрич жарима майдони ичиг кириб, оёғининг ташқи қисми билан узатмани амалга оширганди. Марказда зарба берадиган мард топилмади.

13. Ҳаким Зиешнинг кучли зарбасини рақиб мудофааси "блоклади".

7. Марокашнинг илк хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади.

5. Крамарич рақиб жарима майдонига бостириб кирганди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Хорватларда "корнер".

1. Учрашув старт олди! Тўпни африкаликлар ўйинга киритиб беришди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Навбат мадҳияларга...

Марокко

Чемпионат Мира. Группа F . Тур 1

23/11/2022, 15:00

0
:
0
Завершен

Хорватия

Стадион: Al Bayt Stadium, 59407 зрителей

Главный судья: Fernando Rapallini

45'
90'
60'  Нуссаир Мазрауи (Яхья Аттийят Аллах)
65'  Софьян Буфаль (Абде Эззалзули)
78'  Софьян Амрабат
81'  Юссеф Эн-Несири (Абдерразак Хамдалла)
82'  Аззеддин Унахи (Абдельхамид Сабири)
46'  Никола Влашич (Марио Пашалич)
71'  Андрей Крамарич (Марко Ливая)
79'  Матео Ковачич (Ловро Майер)
90'  Иван Перишич (Мислав Оршич)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика