RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  30 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ЖЧ-2022. Аргентина Мексикани мағлуб этди Новости

ЖЧ-2022. Аргентина Мексикани мағлуб этди

Аргентина ҳамда Мексика ўртасида ўтказиладиган ЖЧ-2022 баҳси якунланди.

Аргентина – Мексика 2:0

Голлар: 1:0 – 64 Месси, 2:0 – 87 Фернандес.

Аргентина – Мартинес, Монтьель (Молина, 63), Отаменди, Мартинес, Акунья, Ди Мария (Ромеро, 69), Мак Аллистер (Паласиос, 69), Де Пауль, Родригес (Фернандес, 57), Месси, Мартинес (Альварес, 63).

Мексика – Очоа, Альварес (Хименес, 66), Морено, Араухо, Монтес, Гальярдо, Гуардадо (Гутьеррес, 42), Эррера, Чавес, Лосано (Альварадо, 73), Вега (Антуна, 66).

Огоҳлантиришлар: Араухо (22), Монтьель (43), Гутьеррес (50), Эррера (66), Альварадо (89).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг пасидан сўнг Энцо айланма зарба билан Очоа дарвозасига жойлаб қўйди!

87. Энли Аргентина бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

85. Мексика бурчак зарбаси ишлаб олди, тўпни рақиб ҳимоячилари қайтарди.

82. Мексикаликларда стандарт юзага келди, аммо Мартинес тўпни эгаллаб олди.

76. Мексика аста-секин олдинга ташланмоқда, Аргентина эса қарши ҳужумга ўтишга шай.

71. Монтес катта тезликда тўп билан олдинга борди ва шундай тезликда ортга қайтишга мажбур бўлди.

67. Эктор Эррера сариқ карточка билан жазоланди.

64. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ҳисобни очди! Марказдан тўпни қабул қилиб олган Лео рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!



62. Ди Мариянинг қанотдан узатмасини яшил рангдаги футболчилар қайтарди.

Суратга изоҳ беринг

60. Мексикаликларда стандарт хавфли чиқди, аргентиналиклар амаллаб тўпни қайтаришди.

58. Аргентинада ўзгариш: Энцо Фернандес Гидо Родригесни алмаштирди.

57. Месси ва шериги бир-бирини тушунмади, натижада тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

51. Мессининг жарима зарбасига аниқлик етишмади.

50. Мессига нисбатан қоида бузилди. Гутьерес огоҳлантирилди. Леода яхши имконият.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Қўполликлар ҳам.

Биринчи бўлим якунланди.

45+5. Вега рақиб дарвозасига эмас, мухлислар томонга зарба йўллади.

45+3. Қўполлик ишлатмаган фақат Месси қолганди, энди уни ҳам бошқа рўйхатга қўшамиз.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБА! Веганинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Мартинес ушлаб олди.

43. Монтьель огоҳлантирилмагунча тинчимади. Жарима зарбаси.

40. Аргентина бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт натижасида Лаутаро бош билан зарба йўллади, бироқ аниқ бориши учун битта дарвоза камлик қиларди.

34. Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Очоа қайтарди, кейин эса унга нисбатан қоида бузилди.

33. Бугун футболдан кўра UFC кечасини кўрмоқдамиз.

29. Қанотда "оёқбосди" маросими ўтказилди. Тўйдан фарқли ўлароқ, бу вазиятда зарба кучи юқорироқ бўлди.

25. Монтьелнинг қанотдан узатмасига шериклари ета олмади.

22. Араухо сариқ карточкалар дастурхонини очиб берди.

21. Стандартнинг охири Мартинеснинг қўлларидан якунланди.

20. Ҳозирча қоидабузарликлардан бошқа вазиятларда ёдда қолмаяпти. Мексикаликларда стандарт юзага келди.

18. Гуардадо Лаутарони "шохлади".

Ўзаро сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида Аргентина ғалаба қозонган, бир учрашув эса дуранг билан якунланган.

16. Мексикаликларнинг қоидаси ўхшамади, лекин қўполлиги ўхшади.

10. Мексикаликлар хавфли вазият содир этди.  Жарима зарбасидан сўнг Морено аниқ зарба бера олмади.

9. Монтьель бироз аввал ўзига нисбатан ишлатилган қўполликнинг аламини бошқадан олди.

8. Мексика бурчак тўпи ишлаб олди. Стандарт эса рақиб футболчисининг тизза бўйича ҳам кўтарилмади.

5. Вега ҳужум чоғида Монтьелнинг стамотолог қабулига ёзилишига сабабчи бўлди.

4. Дастлабки дақиқаларда аргентиналиклар тўпни назорат қилмоқда, мексикаликлар эса босим уюштирмоқда.

1. Учрашувни мексикаликлар бошлаб берди.

Бугун Аргентина кўк-оқ, Мексика яшил-оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика