RU

Последние новости

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  51 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  120 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

ЖЧ-2022. Англия нимчорак финалда қийинчиликсиз Сенегални таслим этди. Чорак финалдаги рақиб — Франция Новости

ЖЧ-2022. Англия нимчорак финалда қийинчиликсиз Сенегални таслим этди. Чорак финалдаги рақиб — Франция

Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Англия — Сенегал учрашуви якунланди.

Англия — Сенегал 3:0
Гол: 39 - Хендерсон, 45+3 - Кейн, 57 - Сака

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Райс, Хендерсон, Кейн, Сака, Фоден, Беллингем

Сенегал: Э. Менди; Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс, Сисс, Н. Менди, Ндиайе, Диатта, Сарр, Диа.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Англия жуда эркин ҳаракат қилмоқда. Тўпни ўзи билан олиб юрмоқда ва Сенегалга ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти

82. Ўзгариш: Ҳендерсонинг ўрнига Калвин Филлипс майдонга тушди

Бугунги учрашувни бевосита 65985 мухлис стадиондан томоша қилмоқда

77. Ўзгариш: Моунт ва Дайер майдонга тушди. Улар Стоунз ва Беллингемни алиштирди

76. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк сариқ карточа африкаликлар сардорига насиб этди. Кулибали Кейни йиқитди ва огоҳлантирилди

74. Саррнинг узоқдан йўллаган жарима зарбасига озгина аниқлик етишмади

72. Ўзгариш: Дьедью майдонга тушди, улар Диани алиштирди

69. Бугун Сенегал ҳужумларида ҳеч нима ўхшамаяпти. Ҳар қандай уруниш омадсизлик билан якунланмоқда


64. Ўзгариш: Сака ва Фоден майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Решфорд ва Грилиш майдонга тушди

57. ГООООООООООЛ. Фодендан ассист ва Сакадан гол. Инглизлар учрашувни йирик кўринишга келтирмоқда

56. Кейнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ борди. Менди тўпни қийинчилик билан ушлаб олди

54. Саканинг зарбаси ноаниқ кетди

50. Захирадан майдонга тушган Пап Матар Саррнинг зарбаси ноаниқ кетмоқда

46. Ўзгариш: Сенегал бош мураббийи иккинчи бўлимни учта ўзгариш билан бошлади. Диатта, Ндиае ва Сисс майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сарр, Гее ва Дьенг майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. ГООООООООЛ. Ниҳоят Кейн гол урмоқда. Беллингем ўз майдонида тўпни олиб қўйди ва супер ҳаракатлар билан тўпни Фоденга узатди. Фоден эса тўпни жамоа сардорига узатди. Кейн эса ниҳоят гол урмоқда

43. Голдан руҳланган инглизлар ҳужумларни оширишди. Шоу яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди

41. Кейнда навбатдаги яхши имконият. Саканинг узатмасини инглизлар сардори голга айлантира олмади. Ҳозирча Кейн фақат голлик узатмаларни амалга оширмоқда



39. ГОООООООООООЛ. Ҳендерсон ҳисобни очмоқда. Супер ҳужум. Фоден - Кейн - Беллингем - Ҳендерсон квартети ажойиб голни яратишмоқда

31. ПИКФООООРД. Булайе Дианинг супер зарбасини инглизлар дарвозабони қийинчилик билан қайтарди. Бу учрашувдаги илк сейв

23. Сенегалда яна бир яхши имконият. Исмаила Сарр ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ноаниқ. Орада тўп Стоунзнинг қўлига тегди, бироқ тўп табий ҳолатда теккани сабабли ҳакам инглизлар дарвозасига пенальти белгиламади

21. Бурчакдан узатилган тўпни Стоунз боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ



18. Инглизлар рақибларини ўз майдонларига чақиришмоқда, бироқ сенегаликлар ҳам боришни исташмаяпти. Ўйин темпи ўртадан пастроқ

13. Кейн қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ Сака тўпга етиб кела олмади ва хавфли ҳужум якунига етмай қолди

8. Сака сал қолса рақиб жарима майдончасининг ичида тўпни олиб қўйиши мумкин эди, бироқ Диaлло хатосини тўғирлади

4. Илк хавфли ҳужумни Сенегал ташкил қилмоқда. Булайе Диани дарвозабон билан бирга бир чиқиб бормоқда эди, бироқ унга Магуайр ҳалақт берди





УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Англия

Джордан Хендерсон - 38', Гарри Кейн - 45', Букайо Сака - 57'

Чемпионат Мира. Плей-офф . Тур 1/8

05/12/2022, 00:00

0
:
3
Завершен

Сенегал

Стадион: Al Bayt Stadium, 65985 зрителей

Главный судья: Ivan Barton

45'
90'
38'  Джордан Хендерсон
38'  Джуд Беллингем
45'  Гарри Кейн
45'  Фил Фоден
57'  Букайо Сака
57'  Фил Фоден
65'  Фил Фоден (Джек Грилиш)
65'  Букайо Сака (Маркус Рэшфорд)
76'  Джуд Беллингем (Мэйсон Маунт)
76'  Джон Стоунз (Эрик Дайер)
82'  Джордан Хендерсон (Калвин Филлипс)
46'  Крепин Диатта (Пап Матар Сарр)
46'  Илиман Ндиайе (Ахмаду Бамба Дьенг)
46'  Пате Сисс (Пап Гейе)
72'  Булайе Диа (Фамара Дьедью)
76'  Калиду Кулибали
84'  Исмаил Якобс (Фоде Балло-Туре)

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика