RU

Последние новости

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  0 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  3 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?! Новости

ЖЧ-2021. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди?!

Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги вакилларимиз Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ғалабаси эвазига гуруҳдан иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Ўзбекистон Мисрни мағлуб этиб, тарихда илк бор плей -оффга йўл олди


Кўпчиликни вакилларимиз плей-оффда қайси жамоага қарши баҳс олиб бориши қизиқтирмоқда. Демак, биз жой олган "B" гуруҳининг иккинчи жамоаси "F" гуруҳида иккинчи бўлган термага қарши беллашади. "F" квартетида 2-турдан сўнг Эрон терма жамоаси иккинчи бўлиб турибди. Гуруҳ пешқадами Аргентинада ҳам форслар каби 6 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра амалдаги Жаҳон чемпионлари пешқадам бўлиб туришибди.

3-турда бу икки жамоа бир-бирига қарши баҳс олиб боради. 20 сентябрь Тошкент вақти билан 22:00да старт оладиган учрашув Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақибини аниқлаб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга айнан Эрон ва Аргентинадан бири рақиб бўлади.

Нимчорак финалдаги ўйинимиз 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади. Ўйин "Вильнюс Арена"да ўтказилади. Яъни, футзалчиларимиз гуруҳ ўйинларини ўтказган аренада камида яна битта учрашув ўтказишади.


Баҳодир Аҳмедов: "Йигитлар ўзларининг нимага қодир эканликларини кўрсатишди"

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика