RU

Последние новости

22:45ЕЧЛ. "Брест" ва ПСЖ плей-оффда ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 22:43ЕЧЛ. Мбаппе, Вини, Беллингем. "Реал"нинг "Манчестер Сити"га қарши таркиби маълум  9 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  1 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  17 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  37 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  5 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67

ЖЧ-2018нинг энг омадсиз ўйинчилари Новости

ЖЧ-2018нинг энг омадсиз ўйинчилари

Теги :  ЖЧ-2018
Куни-кеча эътиборингизга ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг энг омадли футболчилари рамзий терма жамоасини тақдим этгандик.

Бугун аксинча, Жаҳон Чемпионатининг ортда қолган қисмида ишончни оқлай олмаганлар, омадсизлар термаси билан таништириб чиқамиз.


Мануэль Нойер, Германия

Бир йил мобайнида даволанди ва чемпионат бошлангунча соғайиб, сафга қайтди. Лекин у бундай аҳволда иштирок этганидан кўра, захирада қолгани мақсадга мувофиқ бўларди. Мексика билан учрашувда яқин бурчакдан берилган зарбани қайтаролмади. Швеция билан учрашувда ҳам у ишончли ўйин кўрсата олмади. Жанубий Кореяга қарши баҳсда эса аҳмоқлик қилди, буткул ақлини йўқотиб қўйди ва рақиб бўш дарвозага гол уришга муваффақ бўлди.


Йозуа Киммих, Германия

Киммих ҳужумда фаол ҳаракатланиб, рақиб жарима майдонида қулай имконият яратишга ҳаракат қилди. Аммо, бунинг уддасидан чиқолмади. У туфайли биринчи турда Германия термасида ўнг қанот асосий муаммолардан бири бўлди. Афсуски, у кейинги ўйинларда ҳам кутилган ўйинни намойиш эта олмади ва ишончни оқлай олмади.        


Жером Боатенг, Германия

Германия терма жамоасининг ўйин услуби рақибга қарши ҳужумларида кўплаб очиқ зоналарни тақдим этарди ва бу борада “Бавария” марказий ҳимоячисига кишининг раҳми келмай илож йўқ. Боатенг буларнинг барини олдини олишга ҳаракат қилди. Аммо, Мексика билан ўйинда ҳам жамоадошлари хатоларини “ёпиб” кетишда ва сўнгги ҳимоячи ролини қойилмақом даражада ижро этолмади. Швеция билан ўтган баҳсда эса қизил карточка олиб, турнирни муддатидан олдин якунлади.

Жерар Пике, Испания

Пике бу сафар кутилганидан анча паст даражадаги ўйин кўрсатди. Рақиблари ундан бир неча бор оёғи остидаги тўпни олиб ўтиб кетишди. Ҳозирда Испания термасининг заиф томонларидан бири Жерар Пике ҳисобланади. Лекин испанлар мусобақадаги юришларини давом эттиришмоқда ва буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади.  


Хавьер Маскерано, Аргентина

Ўзининг жарима майдонида рақибга қарши ўйинда қоидани бузгани учун Нигерия терма жамоаси пенальтидан гол уриш имкониятига эга бўлди. Эътиборлиси, биргина шу хато туфайли Аргентина турнирдан чиқиб кетишига бир баҳя қолганди. Шу сабабли, Маскерано плей-оффда бу хатони такрорламаслиги лозим. Зеро, мусобақада қолган жамоалар хатоларни кечириб ўтирмайдилар.

Карлос Санчес, Колумбия

Карлос Япония билан  ўтган баҳсда (1:0) жамоасига панд берди. Учрашувнинг 3-дақиқасида ўз жарима майдонида рақибининг зарбасини қўли билан қайтаргани учун ҳакам уни майдондан четлатди ва рақиб 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни очди. Тўғри, футболчи рақиб гол урмаслиги учун чинакамига қўлидан келган барчасини амалга оширди, аммо 3-дақиқада шерикларини бир киши кам қолдириш... Устига-устак, Санчес мақсадига ҳам ета олмади, “самурайлар” пенальтидан барибир ўша голни уришди.

Месут Ўзил, Германия

Умуман олганда, Германиянинг барча ўйинчиларини бугунги рўйхатимизга қўшиш мумкин. Лекин, айниқса Ўзил мақсадсиз, қандайдир тушунарсиз, режасиз ўйини билан омадсиз футболчилар қаторидан ўрин эгаллади. Қизиқ, Мексикага қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, Йоахим Лев аввалига Ўзилга бироз дам берган бўлса-да, Жанубий Корея билан ўтган ҳал қилувчи учрашувда уни яна майдонга тушурди. Натижа эса ўзингизга яхши маълум.        

Анхель Ди Мария, Аргентина

Исландия билан баҳсда Ди Мария шунчалик ёмон ўйнаганидан, Хорхе Сампаоли иккинчи ўйинда “ПСЖ” юлдузини захирадан ҳам туширмасликка қарор қилди. Ўзил билан бўлгани каби, учинчи учрашувда Ди Мария ҳам асосий таркибга қайтарилди. Аммо, яна ўзини ижобий томонлама кўрсата олмади. Айнан Анхель майдонни тарк этганидан сўнг, жамоа ҳал қилувчи голни уришга муваффақ бўлди.

Томас Мюллер, Германия

Турнир бошида ЖЧ-2018га келган энг яхши футболчилар орасида бўлган Мюллер мундиални жуда омадсиз тарзда ўтказди. Томас майдоннинг у бошидан бу бошига шунчаки “бориб келди”, десак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳал қилувчи ўйиннинг ҳал қилувчи дақиқаларида эса унинг жамоага фойдасидан кўра, зарари кўпроқ бўлди.  

Лионель Месси, Аргентина

Турнирдаги илк голини уришга муваффақ бўлган бўлса-да, гуруҳ босқичида жуда заиф иштирок этди. Месси исландияликлар дарвозасига пенальтидан гол уролмади, 90 дақиқа давомида эса хорватлар зарбаларига аранг дош берди. Айнан Лео Аргентинани гуруҳдан олиб чиқди деганлар ҳам йўқ эмас, аммо тан олайлик, Месси биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти. P.S: Ҳозирча! Лекин ана шу аҳволда ҳам Аргентина гуруҳдан чиқа олганининг ўзи бир мўжиза!


Роберт Левандовски, Польша

Кўпчилик Польша ҳеч бўлмаса гуруҳдан чиқишини кутган бўлса, унинг ҳужумчисидан “Бавария”да кўрсатадиган кучли ва самарали ўйинни намойиш этишига умид боғлашганди. Аммо, на униси, на буниси амалга ошди. Левандовски “гол+пас” тизимида “0+0” очко тўплади ва мусобақа давомида дарвозага бор йўғи 3та аниқ зарба йўллади. 


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика