RU

Последние новости

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  23 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

ЖЧ-2018 юлдузлари учун махсус хоналар Новости

ЖЧ-2018 юлдузлари учун махсус хоналар

Теги :  ЖЧ-2018
Бугун яқинда старт оладиган Жаҳон Чемпионати-2018 пайти топ-футболчилар яшаши учун махсус хоналар ҳақида сўз юритамиз.

Ана-мана дегунча мундиалга ҳам уч ой вақт қолибди. Агар аллақачон чипта сотиб олган бўлсангиз, энди қаерда тунаб қолишингизни аниқлаб олишингиз керак. Бу асло қийин эмас. Сизга бу борада Роналду, Неймар, Салах ва жаҳон футболининг бошқа суперюлдузлари ёрдам беришга шай турибди.

Хўш, тайёрмисиз? Ундай бўлса рўйхатимизни Миши Батшуайи орзусидаги ётоқҳона билан бошлаймиз. 

Миши мультқаҳрамон Спанчбобнинг ашаддий мухлиси. “Боруссия” ўйинчиси шундай дейди: “Бу мультфильмни жуда ҳам яхши кўраман. Агар ухлай олмасам, мультфильм кўришни ўзимга одат қилганман!”

Сочи шаҳрида Пепе учун махсус ошхона. Ажойиб гул, ўзгача идишлар жам бўлган ғиштли ноёб хона тажрибали ва оиласига ғамхўрлик қилишни севадиган йигитга албатта ёқади.

Кўплаб кроссовка, баскетбол жерсилари ва бошқа модага оид нарсаларни коллекция қилишни ёқтирадиган Антуан Гризманн учун махсус хона.

Модага жуда қаттиқ эътибор берадиган яна бир франциялик ўйничи Поль Погба. Бу барбершоп-хонада у энди ҳар учрашувда турлича соч турмаги қилиш имкониятига эга бўлади.

Килиан Мбаппе — Франциянинг энг ёш ўйинчиси. Табиийки, бу ёшдаги ҳар қандай йигитнинг хонасида албатта кумирининг суръати бўлиши керак.

Криштиану эса ёзда бекорчиликка вақти бўлмайди ва келажаги борасида баъзи нарсалар: азалий рақиби Мессини яна нималарда ортда қолдириш, “Реал”дан кетиш пайти келдими, агар ҳа бўлса, қаерга кетиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб олиши зарур. "Олтин тўп"ли тилла йигит учун — тилла хона.

Неймар учун хона танлаш бироз қийин бўлди. Кремль банд, Саранск бразилиялик учун бироз қимматлик қилади. Энг яхшиси ўзи билан керакли жиҳозларни олиб ижарага хона олиш...

Биз ПСЖ раҳбарларининг хатосини такрорламаймиз ва Неймар ҳамда Каванини бошқа-бошқа хоналарга жойлаштирамиз. Бонус сифатида уругвайлик матадорга ажойиб гилам тўшалган хонани совға қиламиз. Бу гилам билан Кавани истаганича пенальти тепиши мумкин.


Муҳаммад Салаҳ учун Санк-Петербургдаги Миср уйида махсус хона бор.  Крестовский ярим оролигача ярим соатлик йўл. Бу жуда қулай бўлиб, АПЛ суперюлдузи ўйинларга пухта тайёрланишига замин яратади.

Дэниел Старридж ва Венсан Компанини ҳам унутганимиз йўқ, албатта. Улар учун аталган хона махсус декорациялар билан безатилган.

Гап-сўзларга қараганда, Жозе Моуриньо мундиаль пайти Россия телеканалларидан бирида мутахассис бўлиши кутилмоқда. Португалиялик турнирнинг ҳамма ўйинида қатнашмайди. Назаримизда, бу ҳам бир томондан яхши. Шунинг учун, МЮ бош мураббийи яшаши учун махсус “хона”миз унга ёқади деб умид қиламиз.

Бу каталонияликлар байроғи рангига ўхшаш ҳаммом Жерар Пике учун. Умид қиламиз, бу хона унга ёқади.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика